Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе ЖЧ-2018 мусобақаси учун бериладиган мукофот пулини хайрия қилади дея хабар беради L'Equipe.
19 ёшли футболчи мусобақада ишлаб топга пулини ногирон болалар учун бепул спорт сабоқлари уюштирадиган акция ҳисобига ўтказади.
Мбаппе жаҳон чемпионатида 4 та гол урди.