Дунё янгиликлари

Мисрда "фейк" хабарларга қарши қонун қабул қилинди

Миср Араб Республикаси Парламенти томонидан асоссий, нотўғри маълумотлар ва янгиликларни тарқатилишини олдини олиш мақсадида янги қонун қабул қилинди. Бу ҳақда islam-today.ru нашри хабар берди.

Қонунга кўра ҳукумат ижтимоий тармоқларда ёлғон хабар ва янгиликларни тарқатган аккаунтларга таъқиқ қўйиши, журналистларни жазолаши мумкин бўлади.

Бундан ташқари, Мисрда беш мингдан ортиқ аъзоларига эга бўлган аккаунтлар оммавий ахборот воситаси сифатида эътироф этилади.

 

ЎМИ Матбуот хизмати

3734 марта ўқилди

Янгиликлар

Top