Индонезиянинг Палембанг шаҳридаги «Ал-Акбар» музейида тахтадан тайёрланган Қуръон китоби кўргазмага қўйилди.
Суралар ҳар бирининг бўйи 1,77 метр ва эни 1,4 метр бўлган 30та доскага ўйиб ёзилган.
Хаттот Шофватилла Мохзаибнинг «Анадолу» агентлигига айтишича, у Қуръон оятларини тахтага ўйиб ёзиш билан 2001 йилдан шуғуллана бошлаган. Бу ишни якунлаш учун унга 9 йил керак бўлган.
«Тажрибага эга бўлиш учун аввалига қоғозда машқ қилдим, оятларни картонга ўйиб ёздим. Мутахассисларнинг маъқуллашларидан кейин тахтага ўйиб ёзишни бошладим», - деди у.
Хаттотнинг айтишича, ҳар бир доскага сайқал бериш учун ўртача бир ойдан вақт кетган.
ЎМИ Матбуот хизмати
манба: kun.uz