muslim.uz

muslim.uz

Четверг, 07 Сентябрь 2017 00:00

Жаҳолатга қарши – маърифат зарур

Тасаввуф таълимотининг касб-ҳунар ўрганиш, тижорат ва бошқа турдаги тадбиркорлик ишлари билан боғлиқ илғор ғоялари бугун ҳам ўз қийматини йўқотмай инсоният камолотига хизмат қилиб келмоқда.

Илмсиз тараққиёт бўлмайди – жаҳолат саодатманд этмайди. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, “Жаҳолатга қарши – маърифат”ни қурол қилган аждодларимиздан бизгача етиб келган бой маънавий мерос ўзига хос нажот қалъаси, ҳимоя қўрғони вазифасини ўтайди.

Шу боис ушбу улуғвор қадрият барча олиму фузалолар томонидан улуғланган, муқаддас ва мўътабар китобларда юксак неъмат сифатида эътироф этилган. Бу жиҳатдан, Имом Ғаззолий, Махдуми Аъзам сингари алломаларимиз илмий мероси, айниқса, Бухоройи шарифнинг улуғ пирларидан мерос бўлиб қолган бой маънавий хазина – панд-ўгитлар беқиёс аҳамиятга эга.

Бутун умрини илм тарғибига бахшида этган улуғ аллома Абу Ҳомид Ғаззолийнинг  асосий  касби тўқувчилик ва саваланган пахта, ип ҳамда жунли газламаларни  сотиш  бўлиб, “Ғаззолий” тахаллуси айнан шу сўздан, яъни “ғаззол” – калава  йигирувчи, калава сотувчи маъносидан келиб чиққан. Ғаззолий ўз давридаги қарийб барча фанларни, адабиёт, фиқҳ, усул, ҳадис, калом ва бошқаларни пухта ўзлаштирган. Фиқҳ соҳасида бир қанча асарлар яратгани учун ислом ҳуқуқи соҳасида катта обрў қозонган ва “Шараф ул-имомот” (Имомлар шуҳрати), “Ҳужжат ул-Ислом” (Исломни исботловчи), “Мужаддид уд-дин (Диний ислоҳотчи) ва “Зайн уд-дин (Диннинг зийнати) каби фахрий унвонларга сазовор бўлган.

Олимнинг “Иҳёу улумид-дин” асари ҳам ана шундай беназир билим ва хотира мевасидир. Алломанинг узоқ йиллик илмий изланишлари ва кузатишлари натижасида юзага келган ушбу асарда илмга “мутлақ фазилат” (ҳеч қандай куч маҳв эта олмайдиган қудрат) дея юксак баҳо берилади.

Ғаззолийнинг фикрича, инсонларнинг бутун саодати учун икки нарса   шарт: биринчиси – илм, иккинчиси – амал. Мутафаккир таъкидлашича, инсоннинг бахтли бўлиши учун илмнинг ўзигина етмайди, балки киши  илми ёрдамида тана ва руҳини тарбия қилишга бурчлидир. Аллома ўз асарида Фатҳ Мусалийнинг қуйидаги фикрларини  келтиради: “Касалга обу  таом берилмаса, ўладими?” деб сўрадилар. Атрофдагилар: “Ҳа, ўлади”, дейишди. Айтдилар: “Қалбга ҳам уч кун илм берилмаса, ўлади”.

Улуғ аллома Махдуми Аъзам таълимотида ҳам илм ва амал бирлиги тарғиби етакчи ўрин эгаллайди. Айниқса, олим “улуси нафеъ”, яъни эл-улусга фойдаси тегадиган илмни ўрганиш, касб-ҳунар эгаллаш ва уни шогирдларга ўргатиш илмли инсоннинг бурчи эканини уқтиради. Зеро, илм ўрганиш ва унга амал қилиш, касб-корга эга бўлиш ва ҳалол ризқ топиш, фарзандлар тарбиясига масъуллик ва фуқаролик вазифасини ҳис этиб яшаш ўзини маърифатли ҳисоблаган ҳар бир инсоннинг муқаддас бурчидир.   

Ислом инсонни руҳий, жисмоний покланиш йўли билан камолатга етаклаб, мунтазам равишда ижтимоий фаолликка, маърифатли бўлишга даъват этади. Исломда масалага кўр-кўрона ёндашув, бирёқлама хулосалар кескин қораланади. Махдуми Аъзам фикрича, жисм ва нафс ҳалол меҳнат туфайли покланади, ҳалол меҳнат руҳ ва жисмдаги барча иллатлардан қутулишнинг ягона йўлидир. Ҳалол меҳнат қилган инсон икки дунё саодатига эришади, эл-улус орасида ҳурмат қозонади. Аксинча, ўзини доно ёхуд диндор санаб, эл-улусдан ажралиш, ўзига ўзгача олам яратиб, ўша ёлғон оламга маҳлиё бўлиб умр ўтказиш – гумроҳликдан ўзга нарса эмас. Алломанинг “Ислом – маърифатли кишиларгагина ўз сирини очади, дин ва муқаддас китоблар инсон учун ва инсонни ахлоқий камолотга етказиш учун берилгандир: инсон дин учун эмас, балки дин инсон учун яратилгандир”,  – деган пурҳикмати моҳиятида ҳам ана шу ҳақиқатга ишора ўз тажассумини топган.

Анa шундaй илoҳий тaълимoтни дaстурулaмaл қилгaн бaрчa пиру муршидлaр, инчунин, xoжaгoн-нaқшбaндия пирлaри ҳaм эзгулик тaрaфдoрлaри ва тарғиботчилари эдилaр. Бундай эзгу фaзилaтлaрни нaқшбaндия тaълимoти пирлaрининг oдoбу aхлoқидa, улар битиб қолдирган гўзал насиҳатларда такрор-такрор кўрaмиз. Хожагон тариқатининг сарҳалқаси ҳазрат Aбдухолиқ Ғиждувоний ўз рубoийлaридaн бирида aйтaдилaр:

Aйблaрни ёпгувчи сaттoр бўлгaйсeн,

Қaлблaрни тoпгувчи ғaмxoр бўлгaйсeн.

Aллoҳ ризoлигин тиласанг, эй дўст,

Эл бирлa aдaбдa ҳушёр бўлгaйсeн.

Тўртликдa Ғиждувoний ҳазратлари ўз муҳиблaригa инсoниятгa яxшилик қилиш, xалқуллoҳга гўзaл oдoб билaн муoмaлa қилиш, эзгулик aйлaш – энг буюк сaoдaт экaнини насиҳат қилмоқда. Алломанинг яна бир ўгитида инсон бошига ўзгалардан қандай ёмонлик ва заҳмат келишидан қатъи назар, иродали бўлиш, Яратганнинг амрига итоат этиш ва сабр қилиш, жаҳолатга қарши маърифат билан майдонга чиқиш сабоғи берилади:

Гар сенга бировдан шикоят бордур,

Дарди дилинг ундан бағоят бордур.

Ёмонлиги ўзи ёмонга жазо,

Интиқом олмоққа на ҳожат бордур.

Нақшбандия силсиласида муҳим ўрин тутган иккинчи ҳалқа – Хожа Ориф Ревгарий ҳам шогирдларга шундай улуғ насиҳатлар қиладиларки, уларнинг ҳар бири бугунги кун учун ҳам олам-олам маъно ва манфаатга эгадир: “Эй ориф! Пок ва пок эътиқодли бўл! Зеро, чиркин кўнгил бутун аъзойи баданни ҳаром қилгай”, “Одоб – нек одамлар зийнатидур”, “Бу дунёда вужудинг билан ва охиратда қалбинг билан бўл”, “Диннинг асли – ҳилмдур. Ва ҳилмнинг асли – сабрдур”, “Авлиёлик аломати учтадур: биринчиси – баланд даражани эгаллаганда ҳам камтар бўлмоқ, иккинчиси – сабру тоқати етгунча парҳезкорлик қилмоқ, учинчиси – то кучи етгунча инсоф қилмоқ”.

Кўринадики, улуғ аллома Хожа Ориф Ревгарий ҳам ўз ўгитларида маърифатли ва сабр-тоқатли бўлиш инсон камолотининг муҳим шарти эканлигини такрор-такрор уқтирган.

Силсилайи шарифнинг яна бир мўътабар узви бўлмиш Хожа Али Ромитаний ҳикматларида олам ва одам, илм ва амал, эътиқод ва сабр, ишонч ва маърифат каби масалаларга атрофлича мурожаат этилиб, чинакам инсоний фазилатлар насиҳат йўсинида баён этилади. Алломанинг: “Хизматни миннат бил, миннатни хизмат билма”, “Инсон доимо хайрли ишлар қилиши, лекин “қилмадим” деб ҳисоблаши керак”, “Икки нарсага эҳтиёт бўлинг: овқатланаётганда ва сўзлашаётганда”, “Ҳақ таоло билан суҳбат қилинг, агар у билан суҳбатлаша олмасангиз, у билан суҳбатлашганлар билан суҳбат қуринг” каби ҳикматлари ўзини тўғри йўлда кўришни истаган, аждодлар даҳосига муносиб, бугунги кунга, эл-улусга дахлдор бўлиш орзуси билан яшаётган ҳар бир инсон учун бамисоли йўлчи юлдуздир.

Хожа Муҳаммад Бобо Самосий ҳам худди ўзидан олдинги тариқат пешволари сингари касб-кор тутишни лозим кўрган ва боғдорчилик билан шуғулланган. Яхшидан шарофат, деганларидек, худди Хожа Маҳмуд Анжир Фағнавий зиёратгоҳидаги каби Ромитанда, хусусан, унинг Қўрғон ҳудудида (Самос қишлоғи ҳам шу ҳудудда) боғдорчилик ҳозиргача кенг тараққий этиб келаётганига гувоҳ бўласиз. Ана шу анъаналарнинг шаклланиши, бизгача изчил давом этиб келишида бевосита Хожа Маҳмуд Анжир Фағнавий ҳамда Хожа Муҳаммад Бобо Самосийнинг улкан ҳиссалари борлиги улуғ алломаларимиз илм ва амал бирлигига нечоғлик қатъий риоя этганлиги шаҳодатидир.

Етти мўътабар пирнинг олтинчиси – Сaййид Мир Кулoл ўз шoгирдлaрини нaфaқaт инсoнлaргa, бaлки нaвoбoту ҳaйвoнoт oлaмигa ҳам мeҳру шaфқaтли бўлишгa чoрлaгaнлар. У кишининг қуйидаги байт-ҳикматлари бағрида ана шу улуғ панд-ўгит мужассам бўлган:

Мaёзoр мўру мaёзoр кaс,

Рoҳи рaстaкoри ҳaмин ҳaсту, бaс.

Яъни, “Нафақат одамларга, балки мўру малахга ҳам озор етказма, зеро, адолат йўли айни шунинг ўзидир”, дея насиҳат қилганлар ул зоти шариф. Бу билан ул зот маърифатли инсоннинг ҳиммати нечоғлик баланд бўлиши лозимлигини уқтирганлар. 

Ҳaзрaт Нaқшбaнднинг эзгуликкa йўғрилгaн қуйидaги ғoялaри ҳaм бунгa ёрқин мисoл.

Нeкувонрo дўст дoрaд, ҳaр ки бoшaд дaр жaҳoн,

Гaр бaдонрo дўст дoри, гўй бурди aз миён.

 

Яъни, “Бу дунёда ҳамма яхшиларни ўзига яқин тутади. Аммо сен ёмон кишиларни ўзингга дўст тутсанг, яъни уларни ўзингга яқинлаштириб, яхши йўлга бошлай олсанг, ҳақиқий ютуқ эгаси бўласан”.

Ҳaзрaт Бaҳoуддин Нақшбанднинг ўзлaри ҳaм ушбу ўгитлaригa aмaл қилиб, ҳaттo у кишигa oзoр бeргaн oдaмлaрни, яxшилик қилиш oрқaли эзгуликкa йўнaлтиргaнлaр. Бaҳoуддин Нақшбандга издошлик қилган Мaвлoнo Яъқуб Чaрxийнинг “Мусулмoн бўлмoқ – oдaмлaр дaрдигa дaвo бўлмoқдир”, деган улуғ ўгитлари ҳам дин шунчаки восита эмас, балки буюк тарбия мактаби, ибрат кошонаси эканлигини яққол намоён этади.

Ушбу илoҳий тaълимoтлaр вa пиру кoмиллaрнинг ўгитлaри, кeлтирилгaн ҳикмaтлaри инсoниятни oдoбу aҳлoққa, эзгуликкa чoрлaйди. Xaлқуллoҳгa бeминнaт xизмaт қилиб, миллaт мaънaвиятини юксaлтириш, руҳий кaмoлoти йўлида жoнфидoлик қилишгa даъват этади. Шaйx Сaъдий aйтгaнлaридeк:

Тaриқaт бa жуз xизмaти xaлқ нeст,

Бa сaжжодaву тaсбeҳу дaлк нeст.

Яъни, “Фaқaт жoйнaмoзу тaсбeҳу ҳирқa илa ҳoсил бўлмaс экaн тaриқaт, Тaриқaт дeгaни, билсaнг, бу xaлққa xизмaтдир, xизмaтдир фaқaт”.

Хожагоннинг улуғ пири Xoжa Aли Рoмитaний инсoн қaлбини дaлaгa ўxшaтaдилaр. Aгaр биз дaлaгa ўз вaқтидa ишлoв бeрмaсaк, юмшaтиб, суғoрмaсaк, бeгoнa ўтлaрдан тoзaлaмaсaк, ширин eр шўр eргa aйлaнaди. Лeкин кўнгилни ҳaм бeгoнa ўтлaрдaн тoзaлaш кeрaк. Кўнгилдaги бeгoнa ўтлaр – ҳaсaд, кибр, ёлғoнчилик, пoрaxўрлик, ҳирс, шуҳрaтпaрaслик кaби иллaтлaрдир. Xoжaгoн-нaқшбaндия тaриқaти пирлaри кўнгилдaги мaнa шу бeгoнa ўтлaрни юлиб тaшлaш йўлини кўрсaтиб бeргaнлaр. Бу йўл, бу услуб, пoклик, ҳaлoллик, зикр илa ҳoсил бўлгaй.

Дунё миқёсида кўплаб шафқатсизликлар содир этилаётган, дин ниқоби остида бузғунчиликлар авж олаётган бир даврда яшаяпмиз. Аёнки, дунёдaги бaрчa ёвузлик, қoн тўкишлaр, бузғунчиликлaр нaфсигa aсир бўлгaнлaрнинг жиркaнч ишидир. Тaриқaт – нaфс тaрбиясидир. Пирлaр, aвлиёлaр oяту ҳaдислaр aсoсидa oдaмлaр нaфсини тaрбиялaгaнлaр. Улуғ пирлaр, ҳaттo, шeър вoситaсидa муриду шoгирдлaрини тaрбия қилгaнлар. Чунки шeър инсoн бoтинини, қaлбини ўзгaртирaди инсoн руҳиятигa тaъсир қилaдиган безавол неъматдир.

Кeлтирилгaн дaлиллaрдaн aён бўляптики, аждодларимиз маънавий меросини ўрганиш ва ўз навбатида, фарзандларимизни бу улуғвор неъматдан баҳраманд қилиш – уларни бугунги кунда бирмунчa тaрaққий этиб бoрaётгaн турли зaрaрли oқимлaрдaн асраб қолишда муҳим тaрбиявий қурoл бўлиб хизмат қилади. Зeрo, улуғ аждодларимиз, жумладан, хожагон-нақшбандия таълимоти намояндаларининг яшaш тaрзи, ўгитлaри, oдoб-aҳлoқлaри турли зaрaрли oқимлaр ғoясигa батамом зид бўлиб, улар маънавий мероси инсoнлaрни фaқaт эзгулик, ҳaлoллик ва пoклик, бунёдкoрлик ва  вaтaнпaрвaрлик руҳидa тaрбиялaшга даъват этади.

Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимиз пойтахтида Ислом цивилизацияси марказининг барпо этилаётгани, улуғ аждодларимиз Абдухолиқ Ғиждувоний таваллудининг 915 йиллиги ҳамда Баҳоуддин Нақшбанд таваллудининг 700 йиллигини нишонлаш тўғрисида Фармойиш қабул қилингани, “Қуббатул Ислом” сифатида бутун дунёда шуҳрат қозонган Бухоройи шарифда Тасаввуф ва Ислом маданиятини ўрганиш даргоҳларининг очилгани бу улуғ мерос бугунги кунда ҳам нечоғлик юксак қадр топаётгандан яққол далолатдир.   

 

Сaлoҳиддин ГAДOEВ,

Бухoрo шaҳaридаги “Xўжa Исмaт” жoмe мaсжиди имoм-xатиби

 

Четверг, 07 Сентябрь 2017 00:00

Охират уламоларининг сифатлари

Дунёда илмли инсондан, зиё йўлини тутган охират уламоларидан кўра яхши одам йўқ. Уларнинг наздида, дунё ва охират бамисоли кундош. Улар охиратни дўст тутиб, ўзларини фойдаси оз илмлардан четга олади, нафи улуғ илмларга интилади.

Шақиқ Балхийдан ривоят этилишича, у зот Хотимдан: «Мен билан бир қанча вақт бирга бўлдинг, нима ўргандинг?» деб сўради. Хотим: «Саккиз масалани ўргандим:

Биринчиси –  халойиққа боқдим, ҳар бирининг маҳбуби борлигини билдим. У вафот қилиб қабрга етса, маҳбуби ундан ажралади. Бу ҳолни кўриб қабримда мен билан бирга бўлсин дея барча ҳасанотларимни (яхши амалларимни) ўзимга маҳбуб этдим.

Иккинчиси – Аллоҳнинг таолонинг: «Нафсни орзу-ҳавасдан, бекорчи нарсалардан қайтарди»  (Нозиот сураси, 40-оят), деган сўзига таҳаммум ила назар солдим ва нафсимни ҳавойи нафсдан ҳимоя қилишга жаҳд қилдим. Натижада у Аллоҳ тоатида қарор топди.

Учинчиси: – яна шуни билдимки, қиммати бор нарсани ҳамма ўзида сақлаб туради. Сўнг Парвардигорнинг: «Сизлардаги барча нарса тамом бўлади, Аллоҳ ҳузуридаги нарсалар боқий» (Наҳл сураси, 96-оят), деган оятига назар солдим, бас, ҳар доим қўлимга қиммати бор нарса тушиб қолса, уни дарҳол Аллоҳ ҳузурида боқий қолиши учун Ўзига йўлладим.

Тўртинчиси – одамларда мол-дунё, аслу насл, шон-шараф борлигини кўрдим. Менда улардан бирортаси ҳам йўқ. Бас, мен буюк Аллоҳнинг: «Батаҳқиқ, Аллоҳ ҳузурида энг мукаррамингиз – энг тақводорингиздир»  (Ҳужурот сураси, 13-оят), деган сўзига боқдим ва Унинг ҳузурида мукаррам бўлиш учун тақво қилдим.

Бешинчиси – инсонлар бир-бирларига ҳасад қилишларини билдим ва улуғ Аллоҳнинг: «Биз ўрталарида маишатларни (турлича) тақсимлаб қўйдик»  (Зуҳруф сураси, 32-оят), деган сўзига назар ташладим ва ҳасадни тарк этдим.

Олтинчиси: – одамлар бир-бирларига қарши адоват этишларига гувоҳ бўлдим. Шунда Парвардигори оламнинг:  «Дарҳақиқат, шайтон сизларга дўст эмас, уни душман деб билингизлар» (Фотир сураси, 6-оят), деган сўзига қарадим, дарҳол одамларга адоват этишни тарк қилиб, шайтонни ягона душман деб билдим.

Еттинчиси: – инсонлар ризқ-рўз талабида ўзларини хор-зор этаётганларини кўрдим. Шунда мен улуғ Аллоҳнинг: «Ер юзидаги барча ҳайвонларга ризқни фақат Аллоҳ беради» (Ҳуд сураси, 6-оят), деган сўзига назар ташладим, бас, Аллоҳ менга юклаган вожиботларни адо этиш билан машғул бўлиб, Унинг ҳузуридаги менга тегишли нарсаларни тарк этдим.

Саккизинчиси – одамлар ўзларининг тижоратлари, касб-корлари ва сиҳҳат-саломатликларига бино қўйиб беташвиш эканини кўриб, мен ягона улуғ Аллоҳга таваккал этдим.

Охират  уламоларининг сифатлари шундай. Улар султонлардан ғамда бўлиб, уларга ихтилот – аралашишда эҳтиёткор бўладилар».

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан: “Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам:  «Сизлар фитна ўринларидан эҳтиёт бўлинглар»,  дедилар. У зотдан: «Фитна ўринлари нима?» деб сўрашди. У зот жавоб бериб бундай дедилар: «Умаролар  эшиклари. Сизлардан бир киши амир ҳузурига кириб ёлғонни ростга чиқаради, ўзида йўқ нарсани сўзлайди».

Ана шундай илму таълимот ва тақвога амал қилиб боришда Аллоҳнинг ўзи сизу бизга куч ва қувват ато айласин.

Мухторжон ШАРОФУДДИНОВ,

Марҳамат тумани бош имом-хатиби

 

Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий 2017 йил 10-11 март кунлари Бухоро вилоятига ташрифи чоғида Бухоро вилоятида Мир Араб олий мадрасасини ташкил қилиш бўйича кўрсатмалар берилган эди. Тадбирларнинг бирида юртбошимиз ислом билим юртлари ҳақида шундай сўзларни айтган эдилар:

“Келгусида чуқур билимли имом-хатиблар, исломшунос мутахассислар, уламолар тайёрлашда, энг муҳими, фарзандларимизни буюк аждодларимизнинг бебаҳо мероси руҳида, соғлом эътиқод руҳида тарбиялашда бу илм даргоҳлари таянч бўлиб хизмат қилади”.

Дарҳақиқат, олий мадрасанинг очилиши ислом шариати аҳкомларининг етук билимдони, халқимизнинг диний-маърифий билим ва савияси, соғлом эътиқодини шакллантирадиган, турли хил ёт ғояларга қарши ўзининг маърифати билан кураша оладиган малакали ёш кадрларни тайёрлашда хизмат қилади.


Мир Араб олий мадрасасига қабул қилинган талабалар учун дастлабки дарс машғулотлари 4 сентябрь куни Баҳоуддин Нақшбанд мажмуасида жойлашган Мир Араб олий мадрасаси биносида бошланди.


2017 йил 6 сентябрь олий мадрасанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда Тошкентдаги Ислом цивилизация маркази директори Ш. Миноваров, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари Ў.Ҳасанбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мудири в.б. А. Дўсматов, Бухоро вилояти ҳокими Ў. Барноев, Бухоро вилояти Адлия бошқармаси, Бухоро Давлат университети ҳамда бошқа давлат ҳамда нодавлат ташкилотлар вакиллари ва талабаларнинг ота-оналари қатнашдилар. Олий мадрасанинг тантанали очилиш маросими ижтимоий тармоқ орқали онлайн тарзда ёритиб борилди.


Тадбир аввалида Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради. Кейин Юртбошимизнинг ташаббуслари билан очилган олий мадраса ҳақида дил сўзларини билдириш учун ташриф буюрган меҳмонларга сўз берилди.


Меҳмонлар мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, аҳоли фаровонлиги, ёшларимиз онги ва тафаккурини юксалтириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапириб ўтишди. Халқимиз диний соҳада ҳам эмин-эркин ибодат қилиш имкониятига эга бўлгани, минглаб масжидлар очилиб, мўмин-мусулмонлар ихтиёрига топширилгани ва ўнлаб диний таълим муассасалари барпо қилиниб, у ерда талабалар диний ҳамда дунёвий фанлардан таҳсил олаётганлари ҳақида фикрлар билдирилди.


Айниқса, Мир Араб олий мадрасасининг олдинги мақоми яна ўзига қайтарилганлиги, бу олийгоҳ орқали, аввало, халқимизнинг диний савияси кўтарилиши, келажакда мазкур даргоҳда хорижий мамлакатлардан таклиф билан чиққан мўмин-мусулмонларга ҳам таълим берилиши тўғрисида алоҳида таъкидланди.


Тадбир сўнгида Қуръон тиловат қилинди ва давлатимиз равнақи, юрт тинчлиги ва халқимиз фаровонлиги, янги очилган олий мадраса фаолияти борасида дуойи хайрлар қилинди.


Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими

Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий 2017 йил 10-11 март кунлари Бухоро вилоятига ташрифи чоғида Бухоро вилоятида Мир Араб олий мадрасасини ташкил қилиш бўйича кўрсатмалар берилган эди. Тадбирларнинг бирида юртбошимиз ислом билим юртлари ҳақида шундай сўзларни айтган эдилар: “Келгусида чуқур билимли имом-хатиблар, исломшунос мутахассислар, уламолар тайёрлашда, энг муҳими, фарзандларимизни буюк аждодларимизнинг бебаҳо мероси руҳида, соғлом эътиқод руҳида тарбиялашда бу илм даргоҳлари таянч бўлиб хизмат қилади”. Дарҳақиқат, олий мадрасанинг очилиши ислом шариати аҳкомларининг етук билимдони, халқимизнинг диний-маърифий билим ва савияси, соғлом эътиқодини шакллантирадиган, турли хил ёт ғояларга қарши ўзининг маърифати билан кураша оладиган малакали ёш кадрларни тайёрлашда хизмат қилади.

Мир Араб олий мадрасасига қабул қилинган талабалар учун дастлабки дарс машғулотлари 4 сентябрь куни Баҳоуддин Нақшбанд мажмуасида жойлашган Мир Араб олий мадрасаси биносида бошланди.

2017 йил 6 сентябрь олий мадрасанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда Тошкентдаги Ислом цивилизация маркази директори Ш. Миноваров, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари Ў.Ҳасанбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мудири  в.б. А. Дўсматов, Бухоро вилояти ҳокими Ў. Барноев, Бухоро вилояти Адлия бошқармаси, Бухоро Давлат университети ҳамда бошқа давлат ҳамда нодавлат ташкилотлар вакиллари ва талабаларнинг ота-оналари қатнашдилар. Олий мадрасанинг тантанали очилиш маросими ижтимоий тармоқ орқали онлайн тарзда ёритиб борилди.

Тадбир аввалида Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради. Кейин Юртбошимизнинг ташаббуслари билан очилган олий мадраса ҳақида дил сўзларини билдириш учун ташриф буюрган меҳмонларга сўз берилди.

Меҳмонлар мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, аҳоли фаровонлиги, ёшларимиз онги ва тафаккурини юксалтириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапириб ўтишди. Халқимиз диний соҳада ҳам эмин-эркин ибодат қилиш имкониятига эга бўлгани, минглаб масжидлар очилиб, мўмин-мусулмонлар ихтиёрига топширилгани ва ўнлаб диний таълим муассасалари барпо қилиниб, у ерда талабалар диний ҳамда дунёвий фанлардан таҳсил олаётганлари ҳақида фикрлар билдирилди.

Айниқса, Мир Араб олий мадрасасининг олдинги мақоми яна ўзига қайтарилганлиги, бу олийгоҳ орқали, аввало, халқимизнинг диний савияси кўтарилиши, келажакда мазкур даргоҳда хорижий мамлакатлардан таклиф билан чиққан мўмин-мусулмонларга ҳам таълим берилиши тўғрисида алоҳида таъкидланди.

Тадбир сўнгида Қуръон тиловат қилинди ва давлатимиз равнақи, юрт тинчлиги ва  халқимиз фаровонлиги, янги очилган олий мадраса фаолияти борасида дуойи хайрлар қилинди.

Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими

 

 

Ислом дини – тинчлик, саломатлик дини. Ислом дини инсонларга озор беришдан қайтаради. Нафақат инсон зотига, балки, чумолига озор бериш, ҳаттоки, азият берувчи бирор сўз айтишдан ҳам қайтаради.

Кишиларга озор берувчиларга бу дунё ва охиратда оғир азоб-уқубатлар борлиги ҳақида Қуръони каримнинг бир неча оятларида огоҳлантирилган.

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «Албатта, мўмин ва мўминаларни фитнага солиб, сўнгра тавба қилмаган кимсаларга жаҳаннам азоби ва улар учун ўт азоби бордир», (Буруж сураси, 10-оят).

Бир қатор муфассирлар мазкур сурадаги «...фитнага солиб...» оятини “ёндириб” маъносида ҳам тафсир қилганлар.

Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу) ва Муқотил (розияллоҳу анҳу) «Албатта, мўмин ва мўминаларни фитнага солиб...» оятини “Мўминларни олов билан азоблаб”, (Имом Розий, “ат-Тафсир ал-Кабир”, 13:III) деб тафсир қилганлар.

 Ибн Ҳумайд (розияллоҳу анҳу) ва Ибн Мунзир (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: Қатода (розияллоҳу анҳу) «Албатта, мўмин ва мўминаларни фитнага солиб...» оятини “олов билан ёндириш, ўлдириш” деган маънони англатади, деб тафсир қилган (Имом Жалолиддин Суютий, “ад-Дур ал-Манзур, 8:466).

Имом Қуртубий ва Абу Ҳафс Ҳанбалий ҳам шундай тафсир қилганлар (Муҳаммад Қуртубий, “ал-Жоми ли аҳкам ал-Қуръон”, 19:295. Абу Ҳафс Ҳанбалий, “ал-Лубаб фи улум ал-Китаб”, 20:253).

Абдуллоҳ ибн Буср (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Хасадчи, туҳматчи ва фолбин мендан эмас ва мен ҳам улардан эмасман”, (Имом Табароний ривояти) дедилар. Шундан сўнг: «Мўмин ва мўминаларга қилмаган гуноҳлари билан озор берадиган кимсалар бўҳтон ва аниқ гуноҳни ўзларига олган бўлурлар» (Аҳзоб сураси, 58-оят) оятини тиловат қилдилар, (Ал-Мунзир “ал-Тарғиб ва ал-Тарҳиб”, 3:324. Ибн Асокир “Тарих Димашқ ал-Кабир”, 21:334).

Имом Фахриддин Розий: “Охиратда дўзах аҳлини икки турдаги азоб ўраб олади, биринчиси – куфр келтирганлари учун бўлса, иккинчиси –мусулмонларга азоб берганлари учун”, деган (Имом Розий “ал-Тафсир ал-Кабир”).

“Тафсир ал-Жалолайн” асарида юқоридаги оят қуйидагича тафсир қилинган: «Албатта, мўмин ва мўминаларни фитнага солиб»  ояти “мусулмонларни олов билан азоблаш”, «сўнгра тавба қилмаган кимсаларга жаҳаннам азоби» ояти “имон келтирмаганлари сабабли”, «улар учун ўт азоби бордир» ояти “мусулмонларни оловда ёндирганлари учундир”, (Жалолиддин Суютий, Жалолиддин Маҳаллий, “Тафсир ал-Жалолайн”, I:801).

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Олов билан фақат оловнинг Роббисигина азоблайди”, деганлар (Имом Аҳмад, Имом Абу Довуд ривояти).

Ушбу ҳадиси шариф махлуқотларга олов билан азоб бериш, одамларни куйдириб азоблаш ҳаромлигига далолат қилади.

Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу) айтадилар: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан сафарда эдик. Бир вақт кичкина қуш кўриб қолдик. Унинг иккита жўжаси бор эди. Жўжаларини олиб қўйган эдик, тепамизда гир айланиб уча бошлади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким буни безовта қилди? Боласини унга қайтаринг”, дедилар. Сўнг биз ёндирган чумоли уясига кўзлари тушиб: “Бунга ким ўт қўйди?” деб сўрадилар. “Биз”, деган эдик, “Парвардигордан бошқанинг олов билан азоблашга ҳаққи йўқ”, дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

Мазкур ҳадис ҳам олов билан ҳатто чумоли каби майда ҳашаротларни ҳам ўлдириш мумкин эмаслигига ҳужжатдир.

                                                                        Даврон Нурмуҳаммад

тайёрлади.

 

Страница 72 из 264

Янгиликлар

Top