muslimuz

muslimuz

Шу йил 22 апрель куни Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрида биринчи "Умра ва зиёрат" халқаро форуми ўз ишини бошлади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги томонидан ташкил этилган анжумандан мақсад "Vision 2030" дастурини ҳаётга тадбиқ этиш доирасида Макка ва Мадинага ташриф буюрувчи зиёратчилар ва сайёҳлар учун янада кенг қулайликлар ва шарт-шароитларни яратишдан иборат.

Тадбирда дунёнинг 100 дан зиёд мамлакатдан келган делегациялар, жумладан, 300 дан ортиқ умра хизматини ташкил этувчи сайёҳлик агентликлари, меҳмонхона, озиқ-овқат ва авиакомпаниялар вакиллари иштирок этмоқда. Шунингдек, форум ишида Ўзбекистон Бош консулхона ходимлари ҳам қатнашди.

Анжуманнинг очилиш қисмида Саудия Арабистони ҳаж ва умра вазири, доктор Тавфиқ ар-Робия ва Мадина амири Салмон бин Султон бин Абдулазиз Ол Сауд иштирокчиларни қутлади.

Форум доирасида туризм индустриясини ривожлантириш, хорижий меҳмонларни қабул қилишда яратилган шарт-шароитлар, қулай виза тизими, сайёҳлик йўналишларини диверсификация қилиш, сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш ва бошқа мавзуларда тақдимотлар ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги, "Al Rajhi Group" корпорацияси ва "Marmara Group" компанияси вакиллари билан икки томонлама учрашув ўтказдилар.

Музокаралар чоғида ўзбекистонлик зиёратчиларга яратилаётган шарт-шароитлар учун миннатдорлик билдирилиб, "Умра – 2025" мавсумида ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Биринчи "Умра ва зиёрат" халқаро форуми 24 апрелга қадар давом этди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

 

Среда, 24 Апрель 2024 00:00

Намозда жим туриб қолиш

Cавол: Шерикларим билан жамоат бўлиб, бомдод намозини ўқиётган эдик. Имом бўлган киши зам сурани ўқиётиб, суранинг давоми эсига келмай қолди ва бир оз жим туриб қолди. Кейин эсига келиб, давомини ўқиди. Бу ҳолатда намозимиз бузилмадими?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Бундай ҳолатда имом суранинг давомини ўқигунча қанча вақт ўтганига қаралади. Агар уч тасбиҳ миқдорича жим туриб қолган бўлса, саждаи саҳв вожиб бўлади. Яъни уч марта “Субҳаналлоҳ” дейиш муддатича. Ундан кам муддат бўлса, саждаи саҳв вожиб бўлмайди. Бу ҳақда фиқҳий китобларимизда бундай дейилади: Хулоса гап шуки, саждаи саҳвни вожиб қилувчи ўйланиб қолишнинг муддати борасида ихтилоф бор. Бирор рукн (фарз) ёки вожиб амални бир рукн адо бўлиш миқдорича ўз вақтидан кечиктириб юборилса, саждаи саҳв вожиб бўлади. Фуқаҳоларимиз энг тўғриси деб айтган гап мана шудир (“Раддул муҳтор” китоби).

Аллома Ибн Нужайм раҳимаҳуллоҳ “Баҳрур роиқ” китобида саждаи саҳвни вожиб қиладиган сукутнинг миқдори бир рукн адо бўлиш муддатичадир деб қуйидаги жумлани келтирганлар: “Ва (қисқа рукн) уч тасбиҳ айтиш миқдоричадир”.

Аслида намоз ўқиётган киши зам сурасини ўқиётганда давоми эсига келмаса, қанча миқдорда ўқиганига қараш керак. Агар бир узун оят ёки қисқа уч оят миқдорича ўқиган бўлса, руку қилса бўлаверади. Акс ҳолда, давомидан бошқа оят ёки сурани ўқийди. Валлоҳу аълам.

 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «Эсланг, Луқмон ўғлига насиҳат қилиб, деган эди: "Эй, ўғилчам! Аллоҳга ширк келтирмагин! Чунки ширк улкан зулмдир"» (Луқмон сураси, 13-оят).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

 
 
Среда, 24 Апрель 2024 00:00

Аллоҳ яхши кўрган бандалар

Аллоҳ яхши кўрган бандалар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

 
 

100 дан ортиқ ҳадисда келган суннатни биласизми ?

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

 
 
Страница 7 из 192

Янгиликлар

Top