Янгиликлар

Самарқандда “Дунё уламолари мурожаати” китоби тақдимоти

Шу йилнинг 20 июл куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги томонидан ташкил этилган вилоятдаги диний  ташкилот ходимларининг диний, маънавий-маърифий ва бошқа соҳалардаги билимларини ошириш ҳамда дунёқарашларини кенгайтиришга қаратилган уч кунлик ўқув-семинарини ташкил этди. Ушбу семинар-машғулотларининг иккинчи кунида барча ҳудудлар бўйлаб “Дунё уламолари мурожаати” номли китоб тақдимоти бўлиб ўтди. Ушбу  семинар дарслари вилоятнинг Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳри ҳамда Пастдарғом, Пайариқ ва Ургут туманларида олиб борилмоқда.

Тақдимотни Ургут туманида Имом Бухорий халқаро маркази директор ўринбосари Бахтиёр Тўраев, Самарқанд шаҳрида марказ илмий котиби Шукрулло Умаров, Пастдарғом туманида манбашунослик бўлими мудири Олимхон Юсупов, Каттақўрғон шаҳрида ҳадисшунослик бўлими мудири Йўлдошхон Исаев, Пайариқ туманида малака ошириш бўлими мудири Тохир Ибодуллаевлар олиб бордилар.

Тақдимот китобга оид уламолар фикрлари, слайдлар асосида олиб борилди. Маърузачилар китобда юртимиз ва дунё уламоларининг турли ёт оқимлар, бузғунчи кучларга қарши билдирган жуда муҳим фикрлари жамлангани, шунингдек ушбу китобда, дунёнинг бугунги кунда эътироф этилган забардаст уламолари томонидан ислом динининг мусаффолигини сақлаш, турли-туман туҳматлардан, эътиқодимизга бутунлай зид, динимизга мутлақо алоқаси бўлмаган гап сўзлардан ҳимоя қилиш мақсадида берилган фатволари, маърузаларидан намуналар келтирилгани айтиб, қисқача иқтибослар келтириб ўтдилар.

Тақдимот асносида тингловчилар ўзлари учун ўта керакли маълумотларга эга бўлдилар.

Зайниддин Эшонқулов,

ЎМИнинг Самарқанд вилояти вакили ўринбосари

 

 

 

 

 

 

 

 

 

5061 марта ўқилди

Янгиликлар

Top