Янгиликлар

Ижодий имтиҳонлар бошланди

         2016 йил 26 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтига ҳужжат топширган абитуриентлар учун ижодий имтиҳонлар бошланди. Имтиҳондан олдин институт ректори Уйғун Ғофуров абитуриентларга имтиҳон жараёни ва тартибини тушунтириб ўтди.

Шунингдек, Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тайинланган масъуллар ҳамда абитуриентлар ва ота-оналар томонидан чиққан вакиллар гувоҳлигида имтиҳон саволлари солинган махсус муҳрланган қоп очилди.

Эрта тонгдан маънавият ва маърифат ҳамда чет тили фанларидан имтиҳон топшириш учун пухта тайёргарлик кўриб, олийгоҳ остонасига қадам қўйган абитуриентларнинг юз-кўзларидан талаба бўлишга иштиёқлари кучли эканини англаш қийин эмас эди.

         Фарзандларига руҳий далда бўлиб, улар билан ҳамроҳ бўлиб келган ота-оналар ва меҳмонлар учун институт ҳудудида салқин ичимликлар ва шинам кутиш жойлари ташкил қилинди.

         Эслатиб ўтамиз, ижодий имтиҳон 2 кун давом этади.

   

Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими

6435 марта ўқилди

Янгиликлар

Top