Янгиликлар

Болалар оромгоҳида учрашув

2016 йилнинг 25 июль куни Хоразм вилояти Урганч туманидаги “Нурли замин ёшлари” ҳамда “Шодлик” болалар оромгоҳида “Экология ҳақида нима биласиз?” ҳамда “Ёшлар диний экстремизм ва терроризмга қарши” мавзуларида давра суҳбати ўтказилди.

Мазкур давра суҳбатида Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон экологик ҳаракати Хоразм вилоят ҳудудий бўлинмаси, Экоҳаракатнинг “Ёшлар қаноти” фаоллари билан бир қаторда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Хоразм вилояти вакилли Хайрулла Абдуллаев ҳам иштирок этди.

Тадбирда ёшларда экологик маданиятни шакллантириш ҳамда уларнинг бу борада масъулиятини ошириш тўғрисида тўхталиб, табиат сўзининг замирида қанчадан-қанча маъно борлиги, халқимиз табиатга “Она” сўзини қўшиб “Она табиат” деб аташини, атроф-муҳитга нисбатан гўзал муносабатда бўлиш инсоний бурч эканини таъкидлаб ўтдилар.

Шунингдек, ўқувчи ёшларга диний экстремизм ва терроризмнинг салбий оқибатлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Зеро, ёшлар онгига тинчликнинг нақадар бебаҳо неъмат эканини чуқур сингдириш, уларни турли маънавий таҳдидларнинг асл мақсадидан огоҳ этиш, ёшлар ўртасида тарғибот ишларини мунтазам олиб бориш муҳим аҳамият касб этмоқда.

Тадбир якунида ёшларнинг мавзу юзасидан фикр-мулоҳазалари тингланиб, қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоблар берилди.

 

ЎМИ Масжидлар бўлими

4548 марта ўқилди
Другие материалы в этой категории: « Галдаги вазифалар Сирдарёда кўрик танлов »

Янгиликлар

Top