Янгиликлар

Ярим финал жамоалари аниқланди

Жорий йилнинг 1 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси мажлислар залида Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги муносабати билан ЎМИ тизимидаги муассасалар футбол жамоалари ўртасида ўтказилаётган футбол турнири ярим финалида беллашадиган жамоалар қуръа ташлаш йўли билан аниқланди. Ундан ташқари, финал куни бўладиган ўйин учун ташкилотчи жамоанинг таклифлари муҳокама қилинди.

Қуръа натижаларига кўра, ярим финалда қуйидаги жамоалар ўзаро беллашади:

“Дўстлик” – “Бухорий авлодлари”

“Ҳазрати Имом” – “Минор”

 

Эслатиб ўтамиз, ярим финал ўйинлари 2016 йил 2 август (сешанба) куни бўлиб ўтади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ахборот хизмати

4643 марта ўқилди

Янгиликлар

Top