Янгиликлар

Дунёдаги энг ҳашаматли бино

Англиянинг Homes and Property нашри ўзига хос бинолар рейтингини эълон қилди. Унда Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Макка шаҳрида жойлашган Ҳарам масжиди дунёдаги энг ҳашаматли бино деб тан олинди. Рейтингни тузишда дунёдаги юздан ортиқ ҳашамдор бинолар кўриб чиқилиб, охири кучли ўнталик юзага келди.

Кучли ўнталикнинг қолган ўринларини АҚШ, Яқин Шарқ ва Шарқий Осиё мамлакатларида жойлашган люкс меҳмонхоналар, кўнгилочар масканлар эгаллади.

Муҳандислар ҳисобига кўра, Маккадаги Ҳарам масжидини барпо этиш учун 100 миллиард доллар сарфланган бўлса, ўнинчи ўринни эгаллаган бинонинг қурилиш қиймати 1,6 миллиард долларни ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, Маккадаги Ҳарам масжиди мусулмонларнинг энг муқаддас жойи ҳисобланиб, унинг умумий майдони 360 минг квадрат мертни ташқил этади.

 

Халқаро алоқалар бўлими

 

4343 марта ўқилди

Янгиликлар

Top