Янгиликлар

АҚШда август ойи – мусулмонлар ойи бўлади

АҚШнинг Калифорния штати 2016 йилнинг август ойини расмий равишта “Мусулмонларнинг фаолиятини эътироф этиш ва уларни қадрлаш” ойи деб, эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилди. Ушбу қарор Ассамблея Мажлисида бир овоздан қўллаб-қувватланди.

Колифорния штати Ассамблеяси мажлиси аъзоларидан бири Билл Квирк ўз нутқида, АҚШ да истиқомат қилувчи мусулмонларнинг жамиятнинг барча соҳаларида: ижтимоий, иқтисодий ҳамда халқаро майдонда олиб бораётган фаолиятлари таҳсинга лойиқ эканини таъкидлади.

Шунингдек, у ўз нутқида, охирги пайтларда мусулмонларни камситиш ва ҳақоратлаш ҳолатлари кўпайганини тилга олди. Бу мусулмонларга нисбатан ҳурматсизлик ва уларга бўлган нохолис муносабат эканини айтиб, ҳар бир америкалик бундан йироқ бўлиши, аксинча, АҚШнинг довруғини дунёга таратаётган мусулмонларга миннатдорчилик билдириши лозимлигини уқтирди.

Илҳом МАЪРУПОВ
таржимаси

5412 марта ўқилди

Янгиликлар

Top