Янгиликлар

ИҲТ бош котиби: Ислом Каримов мусулмон уммаси орасида ҳамжиҳатлик мустаҳкамланишининг қатъий тарафдори эди

Ислом ҳамкорлиги ташкилоти (ИҲТ) бош котиби Ияд Амин Маданий Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов вафоти муносабати билан ҳамдардлик телеграммаси йўллади. Бу ҳақда «Жаҳон» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Маданий Ўзбекистон халқи ва барча мусулмон уммаси доно ва узоқни кўра биладиган давлат арбобидан айрилганини таъкидлади.

«Ислом Каримов мусулмон уммаси орасида ўзаро ҳамфикрлилик, ҳамжиҳатлик мустаҳкамланишининг қатъий тарафдори эди. 2016 йилда Тошкент бежиз ташкилотимизга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг 43-йиғилиши ўтказиш жойи сифатида танланмаганди», — дейилади телеграммада.

Манба: Daryo.uz

 

5282 марта ўқилди
Другие материалы в этой категории: « Истиқлолимиз раҳнамоси БУЮК АЙРИЛИҚ »

Янгиликлар

Top