Янгиликлар

БИЛИМ ЮРТИ ПРОФЕССОР ЎҚИТУВЧИСИ ҲАЖ ЗИЁРАТИНИ АДО ЭТИБ ҚАЙТДИ



Мустақиллигимиз шарофати билан барча соҳалар сингари диний соҳага ҳам эркинликлар берилди. Бош қомусимиз бўлган Конституциямизда ҳам виждон эркинлиги эътироф этилган. Диний байрамларимиз бўлган Рамазон ва Қурбон ҳайити эмин-эркинлик билан адо этилмоқда. Муборак ҳаж зиёратига борувчиларнинг сони ортиб бормоқда.

Нукус шаҳрида жойлашган “Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний” ўрта махсус ислом билим юртида педагогика ва психология фани ўқитувчиси профессор Усербай Алеуов куни кеча муборак ҳаж зиёратини адо этиб келди. Профессор ўқитувчимизни Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси, “Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний” ўрта махсус ислом билим юрти мудири, мудир ўринбосарлари, ўқитувчилар, ўқитувчи У. Алеуовнинг оила аъзолари ва кенг жамоатчилик вакиллари билан биргаликда кутиб олдик.

Ҳожи отамиз билан гаплашганда ҳаж зиёратининг инсон учун нечоғли муҳим эканлиги, зиёратни адо этиш учун давлатимиз томонидан яратилган имкониятларга ўзининг чексиз миннатдорчилигини билдириб ўтди.

Муборак ҳаж зиёратида бўлганимизда – дейди ўқитувчи У. Алеуов – Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти ҳурматли Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг оламдан ўтганлигини эшитиб жуда қаттиқ қайғуга тушдик, у кишининг айтган сўзлари, давлатимиз ривожи йўлида қилган самарали меҳнатларини кўзимга ёш олиб эсладим. Дуолар ижобат бўладиган муқаддас Каъба атрофида туриб, Аллоҳ таолодан марҳум Президентимизнинг охирати обод бўлишини, амалга оширган ишлари бўлса, ўзига қиёматга қадар давомий тўхтамайдиган савоб амаллардан бўлиши учун қайта-қайта дуои илтижолар қилиб Яратгандан сўрадим.    

    Ушбу  ҳаж зиёратида Ўзбекистон Республикасидан жами ўн уч нафар зиёратчи Саудия Арабистони подшоҳи меҳмони бўлдик. Бу зиёратга боришда раҳбариятимизга ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбариятига миннатдорчилигимни билдираман.

4657 марта ўқилди

Янгиликлар

Top