Янгиликлар

Динлараро II минтақавий анжуман

2016 йилнинг 19-21 октябрь кунлари Зимбабве пойтахти Ҳараре шаҳрида динлараро мулоқот мавзусидаги иккинчи минтақавий анжуман ўз ишини бошлайди. Мазкур анжуман “Экстремизмдан огоҳ бўлиш, тинчлик, осойишталик ва барқарорликни мустаҳкамлашда диний ташкилот раҳбарлари ва уламоларнинг роли ва масъулияти”  мавзуида ўтказилади. Конференцияда меҳмон сифатида Эрон ва Африка давлатларидан қатор вакиллар, шунингдек, Зимбабведаги бир қанча давлатларнинг элчилари иштирок этади. 

“Экстремизм, унинг илдизлари ва ечимлар”, “Тинчликни мустаҳкамлашда ноқонуний диний ташкилотлар фаолиятини тақиқлаш”, “Дин номи билан амалга оширилаётган экстремизм ва терроризмга барҳам бериш”, “Диний манбаларда экстремистик ҳаракатлар тақиқлангани борасидаги кўрсатмалар”, “Тинчлик ва зўравонлик тушунчаларини қиёсий ўрганиш” ва бошқа шу каби қатор мақолалар ҳамда маърузалар анжуман мавзусига асос қилиб олинди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур анжуман Зимбабведаги Исломий муносабатлар ва маданият уюшмасига қарашли Динлараро мулоқот халқаро маркази ҳамда Зимбабведаги айрим диний ва илмий муассасалар ҳамкорлигида ташкиллаштирилмода.

 

                                                                                                    Илёсхон АҲМЕДОВ

 таржимаси.

3377 марта ўқилди
Другие материалы в этой категории: « Хирмонга барака! БИР ҲАДИС ИСБОТИ »

Янгиликлар

Top