Дубайда “Бирлашган Араб Амирликлари келажаги” номли узоқ муддатли миллий тараққиёт дастури бошланди. Стратегия 3 босқичда амалга оширилади, ҳар бир босқич учун аниқ критерия ва самарадорлик кўрсатмалари мавжуд.
Режалаштиришнинг янги стратегияси доирасида ҳукумат бошқармалари фаолияти асосий элемент бўлиб ҳисобланади. Шу туфайли ҳар бир ҳукумат департаментларида “БАА келажаги страгегияси” бўйича директор тайинланади.
“Биз келажакни режалаштирувчи ва узоқни кўра билувчи миллат бўлганлигимиз бизнинг ютуқларимиз омилидир. БАА келажаги стратегияси – бизнинг келажакни режалаштиришга бўлган янгича талқинимиз башорат, таҳлил ва ривожланишни тезлатувчи самарали ҳаракат режасини тадбиқ қилиш йўли орқалидир”, - деди БАА Бош вазири ва Дубай ҳокими шайх Муҳаммад ибн Рошид ал Мактум.
М.Зуфарова таржимаси