Янгиликлар

Қиш мавсумига муносиб тайёргарлик кўрилмоқда

Кумуш қиш ўзининг совуқ ва изғиринли об-ҳавоси билан бу йил ҳар сафаргидан ҳам кўра эртароқ ўлкамизга ташриф буюрди.
Бу эса дилларга илиқлик бағишлаш қатори яна бир бор барчамизни ҳушёр ва огоҳ бўлишга чорлайди. Шу муносабат билан 2016 йил 10 ноябрдан 2017 йил 10 январга қадар республикамиз ҳудудида “ёнғин хавфсизлиги ойлиги” деб эълон қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги вакилликлар, масжидлар, диний таълим муассасаларида ҳам куз-қиш мавсумларига тайёргарлик кўриш ва ёнғин хавфсизлиги чораларини янада кучайтириш бўйича алоҳида вазифалар белгиланди.
Шунга кўра, “ёнғин хавфсизлиги ойлиги”нинг республикамиз ҳудудида фаолият олиб бораётган масжидларда намунали ташкил этилиши ва куз-қиш мавсумларига тайёргарлик ҳолатларини ўрганиш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш мақсадида вилоятларда ишчи гуруҳлар тузилиб, масжидлар фаолияти, намозхонларга яратилган шарт-шароитлар, хоналарни иситиш тизимлари, таҳоратхона ҳамда ёнғин хавфсизлиги жиҳозларнинг ҳолати ўрганилмоқда. Ўрганиш натижасида мавжуд жузъий камчиликлар ўз жойида бартараф этилиб, масжид масъулларига зарурий кўрсатма ва тавсиялар берилмоқда.

 


Музаффар Камолов,
ЎМИ Масжидлар бўлими мутахассиси

3755 марта ўқилди
Другие материалы в этой категории: « “Сайлов – 2016” Қалбларга меҳр улашилди »

Янгиликлар

Top