Янгиликлар

“Юзга босма-юзга кир”

Юртимизда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида “Ҳаракат хавфсизлиги” тадбири ўтказилмоқда. Шу мақсадда 2016 йил 26-декабрь куни Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юртида “Юзга босма-юзга кир” мавзусида тадбир ўтказилди.

Тадбирда Олтинкўл туман ЙҲХБ бошлиғи катта инспектор сержант Қодиров Алёрбек иштироқ этди. Тадбирни ўқув ишлари бўйича билим юрти мудири ўринбосари в.б. Рустамжон Махмудов очиб берди.

Алёрбек Қодиров ўқувчи-ёшларни ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига амал қилмаслик оғир оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳаётий мисоллар орқали тушунтириб берди. Жойларда ҳайдовчи ва пиёдаларни ҳушёрликка чорловчи тарғибот воситалари ўрнатилгани, транспорт воситаларининг теҳник ҳолатини кўрикдан ўтказиш, йўл ва йўл белгилари созлигини таъминлаш, ҳайдовчилар саломатлигини мунтазам текшириб бориш доимий назоратга олингани ҳақида маълумотлар берилди.

Тадбирда талабалар ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ амал қилишлари ва ўтиш ва белгиланган жойлардан юришлари, йўлда турли ҳил эшитиш мосламаларини тақиб юрмасликлари кераклиги алоҳида таъкидланди. Шундан сўнг талабаларни қизиқтирган саволларига жавоб берди.

 Муҳаммадюсуф Тўрақулов,

Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юрти маънавий-маърифий ишлари бўйича мудир ўринбосари в.б.

 

5624 марта ўқилди

Янгиликлар

Top