- Жамоат кутубхоналари. Ислом дини тараққий этишни бошлаган дастлабки даврларда, мусулмонлар жам бўладиган, илм алмашадиган, интеллектуал баҳс ва мунозаралар олиб борадиган жойлар – масжидлар бўлган. У ерда, нафақат, намоз ўқиб ибодат қилинган, балки масжидлар – диний, фалсафий ва илмий китобларга бой кутубхона вазифасини ҳам ўтаган ва бу кутубхоналар барча учун, доимо, очиқ бўлган.
- Жарроҳлик анжомлари. 10 асрнинг машҳур мусулмон жарроҳи, жарроҳликнинг отаси деб, ном олган – Қосим ал-Заҳровий, бугунги кун жарроҳлигида ҳали-ҳануз ишлатилаётган кўпгина жарроҳлик анжомларини кашф этган. Скальпель (махсус пичоқ), жарроҳлик қайчилари ва игналари, шулар жумласидандир.
- Алгебра. Муҳаммад ал-Хоразмий дунё фанига ғоят катта хисса қўшган. У алгебра фанининг асосчиси ҳисобланади. «Алгебра» сўзининг ўзи эса унинг «Ал-китоб
ал-мухтасар фи ҳисоб ал-жабр ва ал-муқобала» номли рисоласидан олинган. - Оптика. XI аср олими Ибн Ҳайсам инсон кўзининг кўриш қобилияти ҳақидаги эски тушунчаларни янгилади. Олдинлари, кўзлар ёруғликни акс эттиради-ю, шу туфайли кўради, деган фикр илгари сурилар эди. Бироқ Ибн Ҳайсам эса буни бошқача талқин этди. Унга кўра, у кўзларнинг юзалар ва предметлар акс эттирган ёруғлик асосида кўришини исботлади.
- Қаҳва. Қаҳва доначалари, дастлаб, Эфиопияда етиштирилган бўлсада, лекин XV асрда Эфиопия билан савдо алоқаларини йўлга қўйган яманлик мусулмонлар ҳамма учун ёқимли бўлган қаҳва ичимлигини ихтиро қилишади. Улар қаҳва доначаларини қовуриб, сўнгра сувда қайнатар эдилар. Бу ичимликни улар узоқ вақт тетик бўлиш учун ичишарди.
Моҳира ЗУФАРОВА
тайёрлади.