Янгиликлар

Аламли мағлубият ёхуд жамоа сардорининг хатоси

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги футбол жамоалари ўртасида  навбатдаги футбол турнири ҳам тобора ўз якунига етиб бормоқда.

Жорий йилнинг 31 июль куни “Мовароуннаҳр” ва “Минор” жамоалари ўртасида 3-ўрин учун навбатдаги учрашув бўлиб ўтди. Ўз рақибига нисбатан бепарволик кайфиятида майдонга тушган “Минор” жамоаси ўтган турнирларда кузатилмаган ҳисобда рақиб жамоага имкониятни бой берди. Мағлубият жуда аламли бўлди. Гарчи ҳисобни айтишга бироз истеҳола қилаётган бўлсак-да, лекин билдириб қўйишимиз керак. "Мовароуннаҳр" жамоаси 90 дақиқалик ўйинда рақиб дарвозасига жами 63 та, йўқ-йўқ хато ўқимадингиз, нақт 63 та тўп киритди. Ўз дарвозасидан эса 5 та тўп олиб чиқди.

Мағлубиятга учраган жамоа сардори томонидан футболчилар ўз вақтида етиб келмагани ва бошқа сабаблар рўкач қилинди, аслида жамоа сардори хатони ўзидан қидириши керак. Чунки жуда кўплаб иқтидорли ўйинчиларга эга бўлган “Минор” жамоасини бошини қовуштиролмагани сабабли жамоа мағлубият аламини тотди. Яна қайтарамиз, бу жамоада доим танлов бўлган. Лекин жамоа сардори ундан фойдалана олмади. Хўп, танлов масаласини ҳам бир четга суриб турайлик лекин мураббий ва жамоа сардори иккинчи ва учинчи режаларни, ҳар бир чизиқ учун қолган муқобил вариантларни ҳам синаб кўриши, уларни захирада тайёр ҳолда ушлаб турмоғи керак эмасми-ди, нима дедингиз?

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

ахборот хизмати

4397 марта ўқилди

Янгиликлар

Top