Янгиликлар

Мусулмонлар дунёга совға қилган ихтиролар

Ер – шар

Тўққизинчи асрдаёқ мусулмон олимларининг аксари Ернинг шар шаклида эканини билган. Мунажжим Ибн Ҳазмнинг: “Қуёш ҳар доим Ернинг муайян нуқтасида вертикал ҳолатда туради”, деган қараши ушбу фактнинг асоси бўлиб хизмат қилган.  Бу Галилейнинг кашфиётидан 500 йил бурунги воқеа эди. Мусулмон мунажжимларининг ҳисоб-китоби шунчалик аниқ бўлганки, улар экватор чизиғи узунлигини чамалаб  40253,4 километр деб хулоса қилганда бор-йўғи 200 километрга янглишган, холос. 

Робия ЖЎРАҚУЛОВА тайёрлади.

 

4597 марта ўқилди

Янгиликлар

Top