Янгиликлар

Жиддада 40 мингта Рамазон фонуси

Саудия Арабистони Жидда шаҳридаги жамоат жойлари, уйлар ва кўчалар ўн минглаб Рамазон фонуслари билан безатиб чиқилди.

Эслатиб ўтамиз, келиб чиқиш тарихи мисрликларга тегишли бўлган ушбу фонуслар қўлда тайёрланади.

Ушбу фонуслар дунё бўйлаб Рамазон ойининг рамзи сифатида машҳур бўлиб, айниқса мусулмон мамлакатларида кенг тарқалган.

Шаҳар қаҳвахоналаридан бирининг бошлиғи Ҳасан исмли тижоратчи: “Муборак Рамазон ойи кириб келиши билан бутун шаҳар фонуслар билан безатилади. Бу аждодларимиздан авлодларга ўтиб келаётган анъанадир”,-деди.

Илгарилари фонуслар жез ва мисдан тайёрланган бўлса, эндиликда технология янгиланиши оқибатида уларни қайта ишланган консерва идишлари ва шишалардан ясашмоқда. Бундан ташқари пластмассадан ишланган фонуслар ҳам бор.

Ушбу фонусларнинг айримлари турли хил рангда жилваланса, айримлари эса Рамазон ҳақида қўшиқ куйлайди, яна бошқалари эса махсус қувватлантирувчи воситалар ёрдамида ишлайди. Бу турдаги фонарларни айниқса болалар яхши кўришади, чунки уларни қўлга олиб, югуриб юриш қулайдир.

Халқаро алоқалар бўлими,

М.Зуфарова тайёрлади.

 

5765 марта ўқилди
Другие материалы в этой категории: « Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Энг баҳайбат боғ »

Янгиликлар

Top