muslim.uz

muslim.uz

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Саидмухтор Оқиловнинг “Абу Мансур ал-Мотуридий” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

ЎзА хабарига кўра, тадбирда Тошкент ислом университети проректори, тарих фанлари номзоди, доцент Иброҳим Усмонов, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори, профессор Убайдулла Уватов, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов ва бошқалар ушбу монография материалларидан исломшунослик тарихи ва назарияси, ислом ахлоқи, маданияти, тарихи, айниқса, калом илми ва ақоид фанлари бўйича дастур тузишда фойдаланиш мумкинлигини таъкидлади.

Қадимий шаҳарларимизда улуғ алломаларимизнинг муқаддас мақбаралари ва улар номи билан боғлиқ табаррук қадамжолар кўп. Юртимизда буюк аждодларимизнинг таълимоти, меросига алоҳида эътибор қаратилиб, уларни ўрганиш, сақлаш ва келажак авлодларга етказиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Муаллиф китобни ёзишдан мақсади, унинг аҳамияти ҳақида сўзлаб берди.


Ўзбекистон мусулмонлар идораси матбуот хизмати

Исмлари Саъд ибн Молик ибн Уҳайб ибн Абдуманоф ибн Зуҳра ибн Килоб ибн Мурра, насаби Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг насаблари билан Килоб ибн Муррада бирлашади. Милодий 590 йилда туғилган. Отасининг исми Молик, Моликнинг куняси Абу Ваққос бўлган. Бироқ Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳунинг номига отасининг исми эмас, куняси қўшиб айтилган. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу ёшлигидан ўзида жанговарлик сифатларини мужассам қилган ҳолда ўсган эди. У киши камон отишни жуда кўп машқ қилар эди. Шу боисдан моҳир ва машҳур камончи бўлиб етишди. Эллик тўртинчи ҳижрий санада 83 ёшли Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу вафот этди. У киши Жаннатул Бақийъга дафн этилди. Жаннат башорати берилган ўнликдан охири вафот этганлари Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу эди.

Аҳмедов Ориф

Сирдарё вилояти вакиллиги ходими

ЎМИ Матбуот хизмати

Дўнё бўйлаб оч қолган одамлар сони 2015 йил 80 миллион эди. 2017 йилга келиб уларнинг сони 124 миллионга етди, деди БМТ бош котиби.

Ўтган ҳафта Швецарияда бўлиб ўтган видеосуҳбатда БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури ижрочи директори Девид Бейслей: “Сўнгги икки йил ичида бутун дунё бўйлаб оч қолган одамлар сони бир ярим баробарга ошди. Очликда яшаётган одамларнинг 60 фоизи низоли ҳудудларда истиқомат қилади. Хусусан, Яманда 8 миллиондан ортиқ одам оч. Агар можаролар давом этмаса, 2030 йилга келиб бутун дунё бўйлаб очликни тўхтатиш мумкин”, деди.  

Анжуманда БМТ Бош котибининг Гуманитар масалалар бўйича маслаҳатчиси Марк Лавкок сўзлаган нутқида: “Энг даҳшатли тахминларга қарамасдан, очарчилик сўнгги ўн йилликлар ичида камроқ тарқалди ва камроқ ўлимга сабаб бўлди. Очарчилик хавфи ҳозирда йирик миқёсли мамлакатларга нисбатан кичик бўлган давлатларда мавжуд бўлиб, жиддий ва узоқ давом этадиган муаммо бўлиб қолмоқда. Дунёдаги 155 миллион вояга етмаган болаларнинг 80 фоизи низолар қуршовида қолган мамлакатларда яшайди”, деди.  

 

Робия ЖЎРАҚУЛОВА тайёрлади.

ЎМИ Матбуот хизмати

 

Жорий йилнинг 15 апрель куни Араб давлатлари лигасининг саммити Саудия Арабистонида ўтказилиши ҳақида маълумот берилди. 

Ушбу саммит Саудия Арабистони Подшоҳлигининг шарқий қисмида жойлашган Шарқия провинциясининг Дархан шаҳрида ўтказилади. Бу ҳақда Саудия Арабистони Ахборот ва маданият вазирлигига асосланиб хабар берилди. 

Аввалроқ, АДЛ саммити мамлака пойтахти Ар-Риёд шаҳрида ўтказилиши маълум қилинган эди, бироқ анжуманни кичикроқ шаҳарда ўтказишга қарор қилинганининг сабаблари маълум қилинмаган. 

Маълумотларга кўра, саммитни ўтказиш муддати ҳам бироз олдин Мисрдаги президентлик сайловлари туфайли март ойининг охиридан 15 апрелга кўчирилган эди.

 

ЎМИ Матбуот хизмати

Қувайт марказий банки ва Исломий молия хизмати ташкилоти жорий йилнинг 2 май куни Қувайтда Исломий молия бўйича умумжаҳон анжумани бўлиб ўтиши ҳақида хабар берди. Бу ҳақда “aawsat.com” нашри хабар берди. 

Шу сингари анжуман 2015 йилда Халқаро валюта фонди ва Қувайт марказий банкиҳамкорлигида ташкил этилган эди. 

Исломий молия тизимини янада ривожлантириш, мамлакат иқтисодиётини ўсишида ушбу молия тизимининг аҳамияти борасидаги қарашларни ўрганиш анжуманнинг бош мақсади экани айтиб ўтилди. 

Анжуманда йирик молиявий экспертлар, банк вакиллари, мутахассислар, вазирлар ва банк раҳбарлари, халқаро кредит рейтинг агентликлари, халқаро баҳолаш ташкилотлари, аудит тизими вакилларининг иштирок этиши режалаштирилган.

 

ЎМИ Матбуот хизмати

Янгиликлар

Top