muslim.uz

muslim.uz

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Иймон» деб номланган китобнинг иккинчи нашри сотувга чиқарилмоқда.

«Ҳилол» нашри тарқатган хабарга кўра, 28 минг сўм нархда сотувга чиқарилиши режалаштирилаётган «Иймон» китоби биринчи марта 1991 йилда нашрдан чиққан эди.

«Исломнинг тамал тоши – иймон жавҳарига бағишланган бу асар китобхонлар томонидан қизғин кутиб олинган, тезда қўлма-қўл бўлиб ўқилган эди. Иймон масаласи динимизнинг асоси бўлгани туфайли, унга оид масалаларга бағишланган мазкур китобга бўлган талаб ва эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда, асарнинг иккинчи, тўлдирилган нашрини чоп этишга қарор қилинди», дейилади нашриёт хабарида.

Маълум қилинишича, янги нашрда бир қанча мақолаларга қўшимчалар киритилди. Шунингдек «Суннат», «Суннат ва илмий мўъжизалар», «Шариат», «Ислом террорга қарши», «Ислом гиёҳвандликка қарши», «Ислом ва табиатни муҳофаза қилиш», «Ислом мўътадиллик дини», «Исломда инсон ҳуқуқлари», «Ислом ва бошқа дин вакиллари», «Исломда аёллар ҳуқуқлари», «Аёллар ва тенг ҳуқуқлилик» каби бир неча янги мақолалар қўшилган.

Ушбу китобнинг электрон нашри ҳам бўлиб, у бепул тарқатилади.

ЎМИ Матбуот хизмати

Қирғизистон Республикаси ҳукумати яқин кунларда "Эътиқод эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонунга ўзгартиришлар киритишни режалаштирмоқда. Ўзгартиришлар биринчи навбатда диний ташкилотлар фаолияти юзасидан бўлиши маълум қилинган. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, расман ибодатхоналарнинг фаолиятини тартибга солиш, яъни бу ерда фақатгина намоз ўқишга рухсат этилади.

Ибодатхоналарда маъруза қилиш тақиқланиши айтилмоқда. Қирғизистон парламенти депутатларининг фикрига кўра, тақиқнинг киритилишига ибодатхоналарда "Йакин Инкар" тақиқланган ташкилоти аъзоларининг маърузалар қилишда фойдаланаётгани сабаб бўлган. Улар намозхоналардан ўз қарашларини ёйиш йўлида фойдаланиб келган.

Islam-today нашрига кўра, қонун ижросини назорат қилиш қай усулда олиб борилишига аниқлик киритилмаган.

ЎМИ Матбуот хизмати

Саудия Арабистони ҳаж ибодатини амалга ошириш учун келадиган зиёратчиларга қулайлик туғдириш мақсадида “Макка йўли” лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу ҳақда “aa.tr.com” агентлигига асосланиб Azon интернет нашри хабар берди.

Лойиҳа бу йил Малайзия ва Индонезия ҳожилари учун татбиқ этилди. Улар паспорт ва божхона назоратидан ўз мамлакатларидаги аэропортларда ўтадилар. Шундай қилиб, Жидда ва Мадинага келишганида ҳеч қандай назоратдан ўтишмайди ва бир неча дақиқа ичида юкларини олиб, махсус йўлак орқали аэропортдан чиқиб кетишлари мумкин бўлади.

Лойиҳа келгуси йилда бошқа мамлакатлар, хусусан, Покистон ва Туркия учун ҳам жорий этилади.

 

ЎМИ Матбуот хизмати

«Сўраган эдингиз» рукни остида «Ислом нури» газетаси ва «Ҳидоят» журнали саҳифаларида сизни қизиқтирган саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов берган жавобларни халқимиз бир неча йиллардан буён ўқиб-ўрганиб келмоқда.

Ушбу китобда ақида, таҳорат, ғусл, намоз ва бошқа ибодатларга доир масалалар юзасидан муҳим саволларга Имоми Аъзам (раҳимаҳуллоҳ) асос солган ҳанафий мазҳабининг мўътабар манбалари асосида тушунарли, қисқа ва аниқ жавоблар берилган.

Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 6236-рақамли хулосаси асосида нашрга тайёрланди. 

Муаллиф: Усмонхон Алимов
Номи: «Сўраган эдингиз» I-II
Нашриёт: «Мовароуннаҳр» нашриёти
Сана: 2017 йил
Ҳажми: 384 бет
ISBN: 978-9943-12-416-5
Ўлчами: 60х90 1/16
Муқоваси: қаттиқ

Нашриётда сотув нархи: 32000 сўм

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг бир неча йиллардан буён халқимизга тақдим этилаётган “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг муборак васиятлари” китоблар силсиласидан кўпчилик баҳраманд бўлди. Бу силсила шу вақтгача алоҳида-алоҳида чиқарилгани ва баъзи ўқувчиларда ҳамма фасллари ҳам мавжуд эмаслиги ҳисобга олиниб, бешта жузини бир китобга жамлаб, қайта нашр этилди.

Ушбу китобни ўқиб, муборак ўгитларга амал қилиш ҳар бир мусулмонга насиб этсин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2016 йил 19 октябрдаги 5404-сонли хулосаси асосида нашрга тайёрланди.

Муаллиф: Усмонхон Алимов
Номи: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг муборак васиятлари»
Нашриёт: «Movarounnahr» нашриёти 
Сана: 2017 йил
Ўлчами: 70×100 1/16
Ҳажми: 408 бет
ISBN: 978-9943-12-391-5
Муқоваси: қаттиқ

Нашриётда сотув нархи: 34000 сўм

Янгиликлар

Top