Ўзбекистон янгиликлари

Ғарбий Қозоғистон вилояти ҳокимлиги ва ушбу вилоят прокуратураси томонидан ташкил этилган халқаро форумда Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари ҳам иштирок этди. ЎМИ Халқаро алоқалар бўлими мудири М-А. Шокиров халқаро форумда Ўзбекистон Республикасида динлараро мулоқот, секуляр сиёсат борасида ўз маърузаси билан иштирок этди.

Халқаро форум мавзуси "Дунёвий давлат: қонун ва дин ҳамкорлиги" деб номланиб унда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ташкилотига аъзо давлатлар вакиллари иштирок этганлар. Форумда Қозоғистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Серикбай ҳожи Ўраз ҳам иштирок этган.

 

ЎМИ Матбуот хизмати

2395 марта ўқилди

Янгиликлар

Top