Ўзбекистон янгиликлари

Марказий Осиё диний етакчилари гендер тенглиги масаласини муҳокама қилишди

2 июль куни, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Олмаота шаҳридаги мусулмонлар диний етакчилари, мусулмонлар диний ташкилотларининг вакиллари ва экспертлар оила мустаҳкамлигини таъминлаш, фарзанд тарбияси, шунингдек оиладаги зўравонликларнинг олдини олиш билан боғлиқ соҳаларда ўз роллари ва исломнинг истиқболларини муҳокама қилиш учун Олмаота шаҳрида йиғилишди.

Семинар Буюк Британия ҳукумати молиявий қўллаб-қувватловида аҳолишунослик соҳасидаги БМТ жамғармаси (ЮНПФА) томонидан ташкил этилди.
Диний етакчилар инсон ҳуқуқларини илгари суриш, она-бола саломатлигини таъминлаш, шу жумладан оилани режалаштириш, гендер зўравонлигининг олдини олиш ва хавфсиз оналикни таъминловчи жиҳатларни муҳокама қилишди. Жинс аломати бўйича зўравонлик бутун дунёда жиддий ташвиш уйғотадиган муаммо бўлиб қолмоқда ва бу борада Марказий Осиё ҳам истисно эмас. Шунинг учун диний етакчилар нафақат ҳар бир оила ва жамоатлар даражасида соғлом муносабатларни илгари суриш ишида ўз ролларини муҳокама қилишлари, балки бу соҳадаги энг яхши тажрибалари билан бўлишишлари ва зўравонликдан ҳоли муҳитни шакллантиришда уларнинг роллари қандай бўлиши мумкинлигини муҳокама қилишлари жуда ҳам катта аҳамият касб этади.

“Кўпчилик давлатлардаги диний ташкилотлар одамларнинг аксарият қисмига соғлиқни сақлаш, таълим ва инсонпарварлик ёрдами соҳасида ахборот ва хизматларни тақдим этишади. Диний етакчилар тинчлик мулоқоти ва жамаотчилик тадбирларида иштирок этишга одамларни рағбатлантиришда муҳим аҳамият касб этишади, - дейди Қозоғистондаги ЮНПФА вакили ва Қирғистон ва Туркманистондаги ваколатхона директори Жулия Валезе, - Репродуктив саломатлик ва гендер зўравонлигини олдини олиш ҳақида ахборотни берган ҳолда, биз одамларни уларнинг саломатлиги ва ҳаётига тегишли хабардор қилинган танловни қилишларига одамларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтирамиз”.
Аёллар ва қизларни ҳақ-ҳуқуқларини таъминлашда тинчлик, барқарорлик, иқтисодий ўсиш ва қашшоқликнинг қисқариши каби жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилади. Айниқса гендер зўравонлигининг энг кенг тарқалган шакли ҳисобланган аёллар ва қизларга нисбатан, гендер зўравонлигининг олдини олиш ва жавоб қайтариш бўйича самарали ҳаракатларни интеграция қилувчи тадбирларнинг кўлами ва миқдорини ошириш ҳисобланади.

Индонезиялик мутахассисларнинг кўп йиллик тажрибаларини ҳисобга олган ҳолда, семинар модераторлари томонидан репродуктив саломатлик, шу жумладан оилани режалаштиришни илгари суриш ва оилавий қадриятлар ва фаровонликни илгари суриш соҳасида диний етакчилар билан ҳамкорлик қилиш соҳасида ушбу мамлакатдан экспертлар таклиф этилган эди. Улардан Жакартадаги Қуръоншунослик институтидан доктор Нур Рофиа, мусулмон етакчиси ва ислом нуқтаи назаридан репродуктив саломатлик ва оилани режалаштириш мавзуси бўйича маърузачи ва тренер, доктор Х.Фуркан Ла Фарид ва Индонезиядаги ЮНПФА ахборот-тушунтириш иши бўйича ходим Самиджио Самиджиолар чиқиш қилишди.

Диний ташкилотлар билан ҳамкорлик 1994 йилда Қоҳирада ташкил этилган аҳолишунослик ва ривожланиш бўйича халқаро конференция ҳаракатлар дастурини амалга ошириш учун ва барқарор ривожланиш соҳасидаги кун тартибига эришиш учун ўта муҳим аҳамият касб этади. Диний ташкилотлар ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти вакиллари кўпинча биргаликда инсон ва унинг қадр-қиммати ҳақида, шунингдек “ҳеч кимни эътиборсиз қолдирмаслик” тамойили ўта муҳимлиги экани тўғрисида жуда кўп бор таъкидлашларининг аҳамияти ҳам шундадир.
Халқаро семинар давом этмоқда

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

2179 марта ўқилди

Янгиликлар

Top