Ўзбекистон янгиликлари

Muslim.uz сайти ҳамда MuslimTV каналида янги лойиҳа!

Қадрли мухлисларимизнинг талаб ва истакларини инобатга олиб, “Қуръон қалб шифоси” номли кўрсатувни тақдим этиш арафасидамиз. Кўрсатувда элимизнинг асл фарзанди, ўн қироат бўйича ижоза соҳиби, қироат устози Алижон қори Файзуллоҳ махдум ўғли билан Қуръон илмлари, қироат, тажвид, улуғ қироат имомлари, аждодларимизнинг Қуръон ва қориларга бўлган муҳаббати каби қизиқарли мавзуларда суҳбат бўлиб ўтади. Ушбу суҳбат орқали тажвид илми, Қуръонни ёдлашнинг энг қулай усуллари борасида ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб оласиз деган умиддамиз. Бизни кузатишда давом этинг!

2372 марта ўқилди

Янгиликлар

Top