Ўзбекистон янгиликлари

ДИҚҚАТ ЭЪЛОН: Тошкент ислом институтига 2019-2020 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари ўтказиладиган жойлар ва саналар маълум бўлди
 

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтига 2019-2020 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари ўтказиладиган жойлар ва саналар маълум бўлди. Маълумки, кириш имтиҳонлари Араб тили (ижодий), Ақоид ва фиқҳ ҳамда Ўзбекистон тарихи (тест) фанларидан бўлиб ўтади.

Шунга кўра, Араб тили фанидан ижодий имтиҳон 2019 йил 19 июль куни соат 07:00 да Тошкент ислом институти биносида бошланади.

(Манзил: Тошкент, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй. Мўлжал: Ҳазрати Имом мажмуаси)

Ақоид ва фиқҳ ҳамда Ўзбекистон тарихи фанларидан тест синовлари 2019 йил 20 июль куни соат 07:00 да Ўзкўргазмасавдо биносида бошланади.

(Манзил: Тошкент, Шайхонтаҳур тумани, Беруний шоҳ кўчаси, 41-уй. Мўлжал: Беруний метро бекати).

Хабарингиз бор, Тошкент ислом институтида 2019-2020 ўқув йили учун абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш бўйича қабул ҳайъати 2019 йил 15 июндан 15 июль кунига қадар фаолият олиб борди. Қабул жараёнларида 226 та абитуриентдан (шундан 184 нафари ўғил болалар, 42 нафари аёл-қизлар) аризалар қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, имтиҳон кунлари абитурентлар ўзлари билан паспорт ҳамда қабул ҳайъати рухсатномасини олиб келишлари шарт!

Мурожаат учун телефон: +998712272347

Қўшимча маълумотлар телеграм каналида: @islaminstitutuz

2499 марта ўқилди

Янгиликлар

Top