Ўзбекистон янгиликлари

Тошкент вилоят вакиллигида туман ва шаҳар бош имом-хатиблари иштирокида мажлис ташкил этилди

Жорий йилнинг 3 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент вилоят вакиллигида туман ва шаҳар бош имом-хатиблари иштирокида яқинлашиб келаётган Қурбон ҳайити байрамини муносиб тарзда кутиб олиш ва ўтказиш, намозхонлар учун ҳар томонлама муносиб ва қулай шарт-шароитларни яратиш, шунингдек, бош имом-хатиблар, имом-хатиблар, имом ноиблари ва маҳалла домлалари ҳамда бош имом-хатибларнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчилари ва отинойиларнинг меҳнат фаолиятларига доир масъулият ҳиссини янада ошириш масалаларида умумий мажлис ташкил этилди.

Унда сўзга чиққан вилоят вакили ўринбосари Н.Мавланов ва вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари А.Қўчқоровлар томонидан кун тартибидаги мазкур масалаларнинг аҳамияти баён этилиб, унинг ижросига оид лозим тавсия, кўрсатма ва вазифалар белгилаб берилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

1892 марта ўқилди

Янгиликлар

Top