Ўзбекистон янгиликлари

Маҳаллаларда диний-маърифий “дарс”

Аллоҳ таолога шукрлар бўлсинким, жума намозларида масжидлар намозхонлар билан тўлиб тошмоқда. Жума мавъизалари аксарият фуқаролар  учун ҳафта бир келувчи муҳим диний-маърифий “дарсдир”. Турмуш, тирикчилик юмушлари билан билим олиш имконига эга бўлмаганлар жума мавъизаларидан икки дунё саодати учун кўплаб фойда ва манфаатларни ўрганадилар, ҳаётларига татбиқ этадилар.

Жума мавъизаларидан ташқари маҳалла аҳли тез-тез имом-хатибларнинг мавъизаларидан, маърифий суҳбатларидан баҳраманд бўладилар. Ислом арконлари, Қуръони карим ва ҳадиси шариф таълимотларини ўрганадилар.

Куни кеча Олмазор туманидаги “Эски шаҳар” маҳалласида ўтказилган “Жаҳолатга қарши маърифат билан” мавзусидаги суҳбатда “Тўхтабой” жоме масжиди имом-хатиби Зокиржон Шарифов ва “Кўктерак” масжиди имом-хатиби Химойиддин Тошболтаевлар йиғилганларга бугун ислом оламида рўй бераётган мураккаб жараёнлар, юзага келаётган тафриқа ва ихтилофлар, уларнинг сабаблари, шунингдек, мусулмон кишининг ижтимоий одоблари ҳақида сўзлаб бердилар.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими

2029 марта ўқилди

Янгиликлар

Top