Ўзбекистон янгиликлари

Етимни бошини силаш – улуғ савоб

Ислом динида етимларга ёрдам бериш қадрлаган шарафли ва ниҳоятда савоби улуғ амаллардан ҳисобланади. Етимларга таом бериш, кийим-кечак улашиш, таълим ва тарбия бериш энг хайрли ишдир.
Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги муносабати билан пойтахтимиздаги “Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом-хатиби Яҳё домла Абдураҳмонов бошчилигидаги масжид ходимлари етимлар ҳолидан хабар олиш мақсадида, Тошкент шаҳридаги меҳрибонлик уйларидан бирига ташриф буюрди. Гарчи, давлатимиз томонидан барча шароитлар тўлалигича яратиб берилган бўлсада, уларнинг мурғак қалбларига оз бўлсада қувонч улашиш мақсадида ёшларга ўқув қуроллари ва совғалар тақдим этилди.

Ташриф давомида, Яҳё домла Абдураҳмонов томонидан болажонларга келажакда аввало, юртимиз тинчлиги ва фаровонлиги йўлида ўз билимлари ва меҳнатлари билан ҳисса қўшишлари кераклиги ҳамда уларни тарбияси учун тинимсиз жон куйдираётган тарбиячиларни ҳурмат қилиш хусусида таъкидлаб ўтди.

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳ азза ва жалла учун бир етимнинг бошини силаса, қўли нечта сочнинг устидан ўтса, шунча ҳасанот ёзилади. Ким ўз ҳузуридаги етим қизга ёки болага яхшилик қилса, мен ўша одам билан жаннатда мана бундай бўламан» деб икки бармоқларини яқинлаштирдилар».
Аллоҳ таоло барчамизни хайрли ишлар қилишга қодир қилсин!

Ўзбекистон мусулмонлар идораси Матбуот хизмати

3142 марта ўқилди
Мавзулар

Янгиликлар

Top