Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистонда шажара дастури яратилади

Ўзбекистонда шажара дастури яратилади. Бу ҳақда 2019-2021 йилларда нотариат институтини янада такомиллаштириш бўйича “Йўл харитаси”да айтилган.

Қайд этилишича, ушбу дастурга мавжуд фуқаролик ҳолати далолатномалари бўйича маълумотлар тўлиқ киритилади ҳамда “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизими билан интеграция қилиниши таъминланади. Бунда “ФҲДЁ ягона электрон архиви” ахборот тизимини такомиллаштириш бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.

Бу борадаги тегишли комплекс чора-тадбирлар режаси 2021 йил декабрь ойигача ишлаб чиқилади. Ижро этилишига масъул - Адлия вазирлиги.

Шунингдек, аэропортлар ва темир йўл вокзалларида айрим турдаги нотариал ҳаракатларни онлайн амалга ошириш имконини берувчи инфокиоскалар жойлаштирилади.

2021 йил январь ойигача Адлия вазирлиги, Транспорт вазирлиги, “Uzbekistan Airoport" АЖ, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги тегишли комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

1944 марта ўқилди

Янгиликлар

Top