Ҳурматли Муфтий Хазратлари!
Сизни қутлуғ айём – таваллуд топган кунингиз билан чин қалбдан табриклаймиз.
Бугун юртимиз зиёлилари ва кенг жамоатчилик Сизни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбари нафақат юртимиз ва Марказий Осиёда, балки дунё миқёсида тан олинган нуфузли уламолардан бири, Ислом маърифатининг толмас тарғиботчиси, таниқли жамоат арбоби сифатида танийди, чин инсон сифатида ардоқлайди.
Сизнинг Ислом маданияти ва илм-фанини ривожлантириш, улуғ аллома ва мутафаккирларнинг бебаҳо илмий меросини тадқиқ этиш ва халқаро миқёсда кенг тарғиб қилиш, ислом қадриятларини авлодларга етказиш йўлида қўшаётган ҳиссангиз алоҳида бир сабоқ мактабидир.
Қилган меҳнатингиз давлатимиз раҳбарияти томонидан юксак баҳоланиб, “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланганингиз, шу мукофотга Сизни муносиб эканингиздан далолат беради.
Мукофот муборак бўлсин!
Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор Сизни қутлуғ айём – 70 йиллик таваллудингиз билан чин дилдан табриклаймиз.
Сизга мустаҳкам соғлиқ, хонадинингизда тинчлик, Ватанимиз ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Миллатлараро муносабатлар
ва хорижий мамлакатлар билан
дўстлик алоқалари қўмитаси раиси
Рустамбек Қурбонов