Ўзбекистон янгиликлари

“Йил танлови – 2019”: Диний идора 3 - ўрин соҳиби!

“Йил танлови – 2019”: Диний идора 3 - ўрин соҳиби!

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан 2019 йил давомида оммавий ахборот воситаларида энг фаол ёритилган, тизим фаолиятида очиқлик ва шаффофликни намоён этган, халқ билан ишлашда самарали натижаларга эришган вазирликлар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жамоат ташкилотлари, республика ҳудудлари ўртасида танлов эълон қилинган эди.
Танлов ижтимоий сўров асосида “Энг намунали ҳудуд”, “Энг намунали вазирлик”, “Энг намунали давлат ва жамоат ташкилоти” каби номинациялар бўйича сараланди.
Бугун 17 январь куни “Йил танлови — 2019” нинг тақдирлаш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси “2019 йилнинг Энг намунали давлат ёки жамоат ташкилоти” йўналишида 3-ўринни қўлга киритгани эълон қилинди ва махсус сертификат, рамзий статуэтка, қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Мазкур танловда бизни қўллаб-қувватлаганларга ташаккур айтамиз.
Аллоҳ таоло ушбу мукофотни муборак айласин, бундан-да катта хизматларга васила қилсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

1997 марта ўқилди

Янгиликлар

Top