Ўзбекистон янгиликлари

МАСЖИДЛАРДА САНИТАРИЯ ОЗОДАЛИК ИШЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

Ҳабарингиз бор юртимизда оммавий карантин бошлангани муносабати билан барча жамоатчилик жойларида вақтинчалик чекланишлар жорий қилинди.

Шу муносабат билан ЎМИ тасарруфидаги барча диний таълим муассасалари ва масжидларда ҳам вақтинча жамоат билан ўтказиладиган ибодатларга чекловлар эълон қилинган.

Жумладан Жума ва кундалик беш вақт намозларни бутун мусулмонларга уйларида ўқиш тавсия қилинмоқда.

Шу муносабати билан Андижон вилояти Марҳамат туманидаги барча масжидларда ҳам ушбу вазият давом этмоқда.

Марҳамат тумани ва қишлоқлардаги масжидларнинг атрофида яшовчи жамоат ва кўнгиллик намозхонлар ичидан кўнгилликлар тамонидан масжидларда санитария озодалик тозалаш ишлари ўтказишга кўмаклашиш мақсадида ҳайрия ҳашари олиб борилмоқда.

Туман ва қишлоқдаги кўнгиллик фуқаролар ва намозхонлар тамонидан Марҳамат туманидаги «Бозор боши» жоме, «Сунна» жоме, «Шомат» жоме масжидларида ана шундай ҳайирли ишлар амалга оширилмоқда.

Бугун 22-Март кунидан эътиборан кўнгилик бир гуруҳ хашарчилар тамонидан тумандаги 12 та масжидларда санитария озодалик ишлари ўтказиш мақсадида масжидларга бориб умумий тозалов ишларига кўмаклашишмоқда.

 

 

1923 марта ўқилди

Янгиликлар

Top