Ўзбекистон янгиликлари

Диний таълим муассасаларида вирусга қарши барча эҳтиёт чоралар кўрилмоқда

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2020 йил 18 мартдаги “Таълим муассасаларида карановирус инфекцияси тарқалишига қарши профилактик чораларни кучайтириш тўғрисида”ги топшириғига биноан юртимиздаги барча диний таълим муассасаларида профилактик чоралар қилинмоқда.

Жумладан, диний таълим муассасалари асосий кириш жойлари қўлларни микроб ва вируслардан зарарсизлантирувчи антисептик гель, қуруқ ва нам салфеткалар билан таъминланди; ўқув ва ёрдамчи бинолар карановирус инфекциясига қарши дезинфекция қилинди; таълим муассасасидаги иш кўламидан келиб чиқиб, асосий иш ҳажмида ишлайдиган педагог-ўқитувчи ва ишчи-хизматчиларнинг ишга келиш жадвали ишлаб чиқилди; мутахассислик фанлари бўйича аудио дарс ва топшириқлар тайёрланмоқда, талабалар учун курс ва гуруҳлар кесимида телеграм каналлари ташкил этилиб, педагог-ўқитувчилар мунтазам равишда топшириқлар бериб бормоқда.

Шу кунларда юртимиздаги барча диний таълим муассасаларида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги “Карановирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида таълим муассасасининг асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда педагог-ўқитувчилар, ишчи ва ходимларни қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқариш ҳамда фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

1873 марта ўқилди

Янгиликлар

Top