Ўзбекистон янгиликлари

“Сирдарёликларга кўмак” акциясида "Ҳидоя" билим юрти 6,6 млн. сўм маблағ ўтказди
“Сирдарёликларга кўмак” акциясида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги таълим муассасалари ҳам фаол иштирок этмоқда. Ҳусусан "Ҳидоя" ўрта махсус ислом билим юрти жамоаси томонидан тўпланган ҳомийлик маблағлари махсус ҳисоб рақамга ўтказилди. Юборилган мазкур ёрдамларнинг умумий миқдори 6 614 267 сўмни ташкил этди. Рамазон ойида машаққатда қолган юртдошларимизга ўз ёрдам қўлларини чўзаётган азизларимизга самимий миннатдорлигимизни билдирамиз. Қуръони каримда мўмин-мусулмонларнинг ўзаро ёрдамлашишига катта аҳамият берилган: “Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг» (Моида, 2). Ҳадиси шарифда эса: “Мўмин киши мўмин биродарини ёрдамсиз қолдирмайди”, дейилган (Имом Бухорий ривояти) Аллоҳ таоло қилаётган эҳсонларни ўз даргоҳида қабул қилсин, ажру савобларини зиёдаси билан ато этсин. Эслатиб ўтамиз, моддий ёрдамлар Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги “Исо ўғли Мусо” жоме масжиди имом-хатиби Жалолов Авазхонга қарашли қуйидаги пластик карта рақамига ўтказилмоқда. 8600 3329 4470 9496, JALOLOV AVAZKHON номида, мурожаат учун телефон: +998949190220. Хориждаги ватандошларимизда ҳам меҳр-саховат қилиш истаги бўлса ушбу телефон орқали боғланиб, маълумот олишлари мумкин. Олий ҳимматингиз учун ташаккур. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
1782 марта ўқилди

Янгиликлар

Top