Ўзбекистон янгиликлари

Исломий банклар ва молия институтлари кенгаши ОАВ вакиллари билан ҳамкорликни кучайтиради
Ислом ҳамкорлик ташкилоти Миллий ахборот агентликлари ассоциацияси (UNA-OIC) ва Исломий банклар ва молия институтлари бош кенгаши ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
 
"UNA" ахборот агентлиги хабарида қайд этилишича, ҳамкорлик лойиҳаси доирасида ОАВ вакиллари исломий банк ва молия институтлари фаолияти билан атрофлича таништирилади ва уларга ташкилотларнинг минтақа тараққиётидаги аҳамияти тарғиб этилади.
 
Лойиҳа доирасида иштирокчилар учун семинар-тренинглар, танловлар, ўқув машғулотлари ва медиа форумлар ўтказилиши режалаштирилган.
 
Ўтказилган тадбирлардан эса кенг жамоатчиликни исломий банклар ва молия институтлари фаолияти билан кенгроқ таништириш мақсад қилинган.
 
ЎзА
1652 марта ўқилди

Янгиликлар

Top