Ўзбекистон янгиликлари

Юртимиз масжидларида Қуръони карим 12500 га яқин марта хатм қилинади

Шу йил 25-30 декабрь кунлари мамлакатимиздаги 2079 та масжидда хайрия тадбирлари ўтказилади ва хуфтон намозидан сўнг Каломуллоҳ хатм қилинади.

Ушбу кунларда Аллоҳ Каломи 12 480 маротаба хатм қилинади. Шунингдек, иқтидорли имомлар Имом Бухорийнинг “Саҳиҳ”ини ҳам хатм қилишади.

Хайрия тадбирларини ўтказишдан аҳолининг кам таъминланган, ёрдамга муҳтож қатламини моддий қўллаб-қувватлаш мақсад қилинган. Шу муносабат билан қурбонлик маросимлари ташкил этилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди ҳар бир маҳаллада муҳтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тўплами тарқатади. Бундан ташқари, жойлардаги “Меҳрибонлик”, “Саховат” ва “Мурувват” уйларида ош дастурхонлари ёзилиб, маиший техника воситалари тарқатилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

1571 марта ўқилди

Янгиликлар

Top