Ўзбекистон янгиликлари

Покистон делегацияси аъзолари Самарқанд шаҳридаги Ислом қадамжоларини зиёрат қилади

Покистон Бош вазирининг маслаҳатчиси Абдул Раззоқ Довуд бошчилигидаги делегация бугун музокаралар ўтказиш учун Ўзбекистонга келди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.
Ташриф доирасида Ўзбекистон-Покистон савдо-иқтисодий масалалар бўйича махсус қўшма ишчи гуруҳининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Покистон делегацияси, шунингдек, “Мозори Шариф – Кобул – Пешовар” темир йўли лойиҳасини амалга ошириш бўйича Ўзбекистон-Афғонистон-Покистон уч томонлама ишчи гуруҳи йиғилишида ҳам иштирок этади.
Абдул Раззоқ Довуд ва делегация аъзолари Самарқанд шаҳрига ташриф буюриб, Ислом қадамжоларини зиёрат қилади, қадимий шаҳарнинг тарихий ва меъморий обидалари билан танишади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

1363 марта ўқилди

Янгиликлар

Top