Ўзбекистон янгиликлари

Тошкентда ёт ғояларга қарши курашда ёшларнинг ўрни мавзусида халқаро видеоанжуман ўтказилади

Шу йил 18 февраль куни соат 10:00да Тошкент шаҳрининг «Hyatt Regency Tashkent» меҳмонхонасида «Радикализм, экстремизм ва терроризмга қарши курашишда ёшларнинг ўрни" мавзусидаги халқаро анжуман жонли ва масофавий шаклда ўтказилади.

Ушбу онлайн анжуман ШҲТ, МДҲ, БМТТД (UNDP), ЕХҲТ, БМТГМЖБ (UNODC), GIZ ва Осиёда ўзаро ишонч чоралари бўйича Кенгаш халқаро ташкилотлари раҳбарлари, миллий ва халқаро даражадаги экспертлар, ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар, ёшлар ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этиши кўзда тутилган.

Тадбирдан сўнг иштирокчиларнинг мақолалари тўплам сифатида чоп этилиши режалаштирилган.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

1289 марта ўқилди

Янгиликлар

Top