Ўзбекистон янгиликлари

Эрон Ташқи ишлар вазири "Ҳазрати Имом” мажмуасига ташриф буюради

Кеча, 4 апрель куни Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.

Бугун, 5 апрель куни Ўзбекистон–Эрон ҳукумати вакиллари турли соҳаларда ҳамкорлик бўйича музокаралар ўтказади, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашади.

Ташриф дастурига биноан Эрон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Тошкентнинг диққатга сазовор жойлари, жумладан, “Ҳазрати Имом” мажмуаси ва Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюради.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

1607 марта ўқилди

Янгиликлар

Top