Бугун, яъни 2021 йил 18 апрель куни Янгийўл шаҳридаги марказий жоме масжидда ҳудуддаги жисмоний имконият чекланган мўмин-мусулмонларга Ислом динининг асл моҳияти етказиш, бошқа динга ўтишнинг ёмон оқибатлари ҳақида суҳбат ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекиситон мусулмонлари идораси ходимаси Мунира Абубакирова, Янгийўл шаҳар бош имом-хатиби ҳамда шаҳар отинойиси иштирок этди.
Йиғилганларга Янгийўл шаҳар бош имом-хатиби Ҳумоюддин домла Ислом динининг асл моҳияти ҳамда миссионерларнинг найранглари ҳақида маъруза қилди.
Йиғилишда юздан зиёд киши иштирок этди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Тошкент вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати