Ўзбекистон янгиликлари

Наманган аҳли билан маърифий суҳбатлар ўтказилмоқда

 

Айни кунларда бир гуруҳ юртимиз уламолари амалий ташриф билан Наманган вилоятида бўлиб турибди.


Жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон домла Иномов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси маслаҳатчиси Салоҳиддин домла Шариповлар Янгиқўрғон туманидаги “Бешбулоқ”, “Ёрилган”, “Қуллуқтол” ва “Баховудин Пирим” масжидларида намозхонлар билан кундалик ибодатларни адо этгандан сўнг мўмин-мусулмон билан маърифий учрашув ўтказмоқда, юзма-юз мулоқотлар қилмоқда.


Жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон домла Иномов “Бешбулоқ” ва “Ёрилган”, масжидларида бўлиб, жоме жамоаси билан маърий суҳбат ўтказди.


Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси маслаҳатчиси Салоҳиддин домла Шарипов шу тумандаги “Қуллуқтол” ва “Баховудин Пирим” масжидидаги намозхонлар билан кўришиб, Динимизда Ватан тушунчаси, унинг қадри ва гўзал хулқлик, халққа ва жамиятга керакли инсон бўлиш ҳақида самимий суҳбат қилиб бердилар.


Сўнг, Янгиқўрғон туманида жойлашган “Истиқбол” ва “Қорасув” МФЙларда истиқомат қиладиган, мехрга ташна инсонларнинг аҳволидан хабар олиниб, уларга “Вақф” фонди томонидан ажратилган пул, озиқ-овқат ва эҳтиёжларига кўра маиший жиҳозлар топшириб кўнгиллар обод этилди.

ЎМИ матбуот хизмати

1628 марта ўқилди

Янгиликлар

Top