Ўзбекистон янгиликлари

Хушхабар: юртимизда масжидлар сони 2092 тага етди

Яратганнинг фазлу инояти билан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги масжидлар сони яна биттага кўпайди.

Янги масжид Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон туманидаги Бобур маҳалласида жойлашган. Унга “Хожа Самандар Термизий” номи қўйилди.

Ушбу жоме Сурхондарё вилояти Адлия бошқармаси томонидан давлат рўйхатидан ўтказилиб, бу тўғридаги гувоҳнома масжид ходимларига топширилди.

Аллоҳ таоло ушбу масжид қурилиши ва очилишига сабабчи бўлган ва унга ҳисса қўшган инсонлардан рози бўлсин! Халқимизга янги масжид муборак бўлсин!

Маълумот учун, шу билан Республикамизда масжидлар сони 2092 тага, Сурхон воҳасида эса 123 тага етди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

1384 марта ўқилди

Янгиликлар

Top