Ўзбекистон янгиликлари

Бухоро амири қурдирган масжид қайта таъмирланмоқда

Санкт-Петербургда Кронверский проспектидаги Жомеъ масжидининг томини реставрация қилиш ишлари бошланди.

Islam.ru хабарига кўра, ишларни ўтказиш бўйича конструкцияларни жойлаштиришга ордер давлат маъмурий-техник инспекцияси (ДМТИ) томонидан 2022 йилнинг 15 майига қадар берилди, деб хабар беради бошқарма матбуот хизмати.

Реставрация ишлари бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Шартнома қиймати 18,5 млн рублни ташкил этади. Шуни таъкидлаш керакки, Санкт-Петербург жомеъ масжиди 1910-1913 йилларда меъмор Николай Васильев томонидан Бухоро амири Саид Абдул Аҳад Хон ҳисобига қурилган.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

1308 марта ўқилди

Янгиликлар

Top