Ўзбекистон янгиликлари

Кўнгиллар Каъбаси обод этилмоқда

 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ташаббуси билан Сурхондарё вилоятига ташриф буюрган делегация аъзоларининг учинчи куни ҳам файзли тарзда давом этмоқда.

Ана шундай самимий учрашувларнинг навбатдагиси Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманидаги "Аҳадхон" жоме масжидида бўлиб ўтди.

Тошкент шаҳрининг Яккасарой жоме масжиди имом-хатиби Тошанов Салоҳиддин домла ушбу масжидга ташриф буюриб, пешин намозидан кейин ваъз-насиҳат қилиб берди.

Мавъизада мўмин-мусулмонларга сўнгги йилларда юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида гапириб, шукрнинг фазилатини баён этди. Дилдан қилинган суҳбатлар савол-жавобларга уланиб, намозхонларда катта таассурот қолдирди.

Шунингдек, Салоҳиддин домла ушбу туман маҳалласида яшовчи кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ҳамда беморлиги бор оилаларнинг ҳам ҳолидан хабар олди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

1111 марта ўқилди

Янгиликлар

Top