Ўзбекистон янгиликлари

Уламоларимизнинг насафийлар юртига ташрифи давом этмоқда

Хабар берганимиздек, бугун, 3 август куни юртимиздаги бир гуруҳ таниқли уламоларнинг Қашқадарё вилоятига ташрифи бошланди.

Сафар давомида маънавий-маърифий учрашувлар, олис ва чекка ҳудудлардаги аҳоли вакиллари билан юзма-юз мулоқотлар қилинмоқда, таниқли уламолар ишитирокида жоме масжидларда илмий-маърифий суҳбатлар ўтказилмоқда, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш каби хайрли ишларни амалга оширилмоқда.

Жумладан:

Тошкент шаҳар "Бурхониддин Марғилоний" масжиди имом-хатиби Абдулҳамид домла Турсунов Нишон туманидаги "Талимаржон" жоме масжидига;

Тошкент шаҳар "Омина" масжиди имом-хатиби Юсуфхон домла Муҳиддинов Косон туманидаги "Чоргумбаз" жоме масжидига;

Тошкент шаҳар "Олтинтепа" масжиди имом-хатиби Исломиддин домла Зухриддинов Қарши туманидаги "Хожи Хизр" жоме масжидига;

Тошкент шаҳар "Умар ибн Хаттоб" масжиди имом-хатиби Мансур домла Даминов Нишон туманидаги "Мунаввара" жоме масжидига;

Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бош имом-хатиби Раҳматулла домла Сайфуддинов Яккабоғ туманидаги "Жомеъ" масжидига;

Тошкент шаҳар "Доруссалом" масжиди имом-хатиби Муҳаммадраҳим домла Абдулқодиров Касби туманидаги "Қамаши" жоме масжидига;

Тошкент шаҳар "Аҳмад Яссавий" масжиди имом-хатиби Муродулла домла Хунназаров Касби туманидаги "Касби" жоме масжидига;

Тошкент шаҳар "Ислом ота" масжиди имом-хатиби Йўлдошали домла Каримов Косон туманидаги "Ғоиб ота" жоме масжидига ташриф буюриб, пешин намозидан сўнг масжид жамоасига гўзал маъруза қилиб бердилар, уларда жумладан, юртимиздаги диний-маърифий ислоҳотлар натижалари айтиб ўтилди.

Таъсирли суҳбат ва савол-жавоблар масжид қавмига манзур бўлиб, ўз миннатдорликларини билдирмоқда.

Қашқадарё вилояти вакиллиги
матбуот хизмати

1079 марта ўқилди

Янгиликлар

Top