Ўзбекистон янгиликлари

АЁЛГА ЭЪТИБОР – МИЛЛАТГА ЭЪТИБОР

 Уламолар ташрифи билан мувозий тарзда Дин ишлари бўйича қўмита маъсул ходими О.Арипова, Ўзбекистон халқаро ислом академияси масъул ходими Г.Фузаилова, Ўзбекистон мусулмонлар идораси масъул ходими М.Абдуллаева ва бошқалар ҳам аҳоли, айниқса, хотин-қизлар билан мулоқот қилиб, уларнинг дарду ташвишларини тингламоқда.

Миришкор тумани “Помиқ” маҳалласида бўлган ишчи гуруҳ аъзолари аёллар билан суҳбатлар қуриб, уларга миллий маънавиятимиз, қадриятларимизни, муқаддас динимизнинг асл моҳиятини англатмоқда. Қизлар тарбиясига янада эътиборлироқ бўлишга чақирмоқда.

Тадбирларда Президентимиз томонидан хотин-қизларни жамиятда ўз ўринларини топишлари учун олий таълим муассасаларига киришда имтиёзлар қўлланиллаётгани, имтиёзли уй-жойлар тақдим этилаётгани, ҳунармандчилик ва тадбиркорлик фаолиятини олиб бориши учун имкониятлар тақдим қилинаётгани тўғрисида батафсил маълумотлар берилмоқда.

Ташрифлар давомида адашиб турли экстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолган фуқаролар билан суҳбатлар қилиниб, уларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бўйича тавсиялар берилди.

* * *

Миришкор туманидаги “Жейнов” маҳалласида ишчи гуруҳ аъзолари ва бошқа тегишли аёллар иштирокида семинар ташкил этилди.

Семинарда туман отинойиларига оилаларга кириб борганда юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳаққонй тарзда етказиш зарурлиги қайд этилди.

Семинар доирасида ташкил этилган “Миллий либос – маънавият кўзгуси” кўргазмада ҳудудда истиқомат қилувчи туркман, араб, татар, қозоқ, тожик, ўзбек миллатлари вакиллари тақдим этган миллий либослар тадбирга ўзгача файз бағишлади.

Худди шундай мулоқотлар тумандаги Гулистон қишлоқ фуқаролар йиғинида ҳам бўлиб ўтди.

Мулоқотлар давом этади.

 

Марямхон АБДУЛЛАЕВА,

ЎМИ масъул ходими

 

 

 

 

 

 

Марямхон АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

хотин-қизлар масаллари бўйича бўлим мутахассиси

 

1175 марта ўқилди

Янгиликлар

Top