Ўзбекистон янгиликлари

“Зайниддин ҳожи ота” жоме масжидига илк ғишт қўйилди

Тошкент вилояти Қибрай туманида янгидан қурилаётган “Зайниддин ҳожи ота” жоме масжидининг илк ғишт қўйиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Миродил домла Миржалилов иштирок этиб, илк ғиштни қўйиб берди.

“Зайнидин ҳожи ота” жоме масжиди сўнгги пайтларда намозхонларга торлик қилиб қолган эди. Масжид қавмининг илтимоси, ҳокимият мутасаддилари ҳамда ЎМИ Тошкент вилояти вакиллиги раҳбари кўмагида жоменинг бутунлай янгидан қуриш ишлари бошлаб юборилди.

Уч минг ва ундан ҳам кўпроқ намозхонни ўз бағрига сиғдира оладиган жоме 2022 йил муборак Қурбон ҳайити арафасида фойдаланишга топширилиши режалаштириляпти.

Масжид сатҳи 30х39 м2 бўлиб, ертўла, хонақоҳ ва минорадан иборат бўлади.

Масжидда, асосан, “Бунёдкор”, “Наврўз”, “Маърифат”, “Бобур” ва “Исломобод” маҳаллалари аҳолиси ибодат қилишади.

ЎМИ Тошкент вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

1226 марта ўқилди

Янгиликлар

Top