Ўзбекистон янгиликлари

Шайх Муҳаммад Аввомадан ўзбек халқига ҳамдардлик

Фазилатли устоз, аллома, муҳаққиқ, етук муҳаддис олим, шайх Муҳаммад ибн Муҳаммад Аввома ҳазратлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг вафотлари муносабати билан марҳумнинг барча оила аъзоларига, яқинларига, ўзбек халқига таъзия изҳор қилдилар.

Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг яқин дўсти, сафдоши, шайх Аввома ҳазратлари юртимизга 2018 йили оила аъзолари, ўғиллари доктор Муҳиддин Аввома ҳамроҳлигида ташриф буюрган эдилар.

Ташриф чоғида шайх Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳ Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари билан учрашган эдилар.

Ҳақ таоло Усмонхон Алимов ҳазратларини барча солиҳ амалларини, динимизга қилган хизматларини, илм-маърифат, зиё таратиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, чеккан дардларини барча саҳву хатоларига каффорат қилиб, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин!

1257 марта ўқилди

Янгиликлар

Top